Эрон президети Теҳронда кублалик ҳамкасбини расман кутиб олди
Эрон президенти Иброҳим Раисий Теҳронга келган Куба президенти Мигел Марио Диас-Канелни расман кутиб олди.
Бугун Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий Теҳрон шаҳрининг Саъдобод маданий-тарихий мажмуасида Куба президенти Мигел Марио Диас-Канелни расман кутиб олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабарига кўра, Куба президенти Мигел Марио Диас-Канел бугун Теҳроннинг Меҳробод аэропортига етиб келди ва уни Эрон Соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Эрон ва Куба ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия раҳбари Баҳром Айнуллоҳий кутиб олди.
Куба республикаси президенти Мигел Марио Диас-Канел Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисийниг расмий таклифига биноан ҳамда Кубанинг марҳум президенти Фидел Кастронинг сўнгги ташрифидан 22 йил йил ўтиб олий даражадаги сиёсий ва иқтисодий делегация таркибида Теҳронга келди.
Куба республикаси президенти сафари давомида расмий учрашувидан ташқари Эроннинг айрим юқори мартабали расмийлари билан ҳам мулоқот қилади.
Мигел Марио Диас-Канел шунингдек Эрон Ислом Республикасининг имкониятлари ва энг сўнгги технологик ютуқлари кўргазмасида бўлиб Куба мамлакати билан тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик қилувчи Постур институтига ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.