Эрон компаниялари Тожикистон билан турли иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр
Эрон Ислом республикаси ва Тожикистон расмийлари Душанбе шаҳрида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини ривожлантиришни муҳокама қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Epidim - табиий офатларни бошқариш маркази бошқарувчилар кенгаши йиғилишида қатнашиш мақсадида Тожикистонга сафар қилган Эрон президенти ўринбосари ва Эрон Дастур ва бюджет ташкилоти раиси Довуд Манзур Тожикистон давлат сармоялар ва давлат мулки қўмитаис раиси Саъди Қодирзода билан мулоқот қилди.
Эрон ва Тожикистон расмийлари учрашувида икки мамлакат ўртасидаи иқтисодий ва тижорат ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Довуд Манзур тоғ-кон, энергетика, ҳудуддан ташқраи деҳқончилик ва қишлоқ хўжалиги, туризм соҳаларидаги мавжуд имконитлар ҳамда билим базаси ва техник ва муҳандислик хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қобилиятли Эрон компанияларининг мавжудлигига тўхталиб, Эрон Ислом республикаси компаниясининг Тожикистон билан турли иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Эрон президентининг ўринбосари 13-ҳукуматнинг қўшничилик сиёсати хусусан Эрон ва Тожикистон ўртасидаги тарихий ва цивилизация умумийлигига ишора қилиб, Эрон ва Тожикистон ўртасида қўшма иқтисодий комиссиясининг 16-йиғилишининг ўтазилиш ҳамда яқин келажакда Душанбе шаҳрида эксклюзив Эрон кўргазмасининг ташкил этилишии икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш имконияти сифатида баҳолади.
Тожикистон давлат сармоя қўмитаси ва давлат мулки бошқармаси раиси Саъди Қодирода ҳам бу учршувда ҳукуматнинг энергетика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, туризм, машинасозлик ва инфратузилма лойиҳаларига хорижий сармояларни жалб қилиш сиёсатига ишора қилиб, Эрон компанияларини ушбу мамлакатда қўшма ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга чақирди.