Эрон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашдилар
Эрон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатида минтақавий ва халқаро масалаларни кўриб чиқдилар.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён туркманистонлик ҳамкасби Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Эрон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари телефон суҳбатларида Абдуллоҳиён икки давлат ўртасидаги муносабатларни биродарлик деб таъирфлади.
Амир Абдуллоҳиён ҳам Эрон ва Туркманистон чегарасини дўстлик чегараси сифатида баҳолаб Теҳрон ва Ашхобод ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш зарурлигини ҳам айтди.
Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов яқинда Москва шаҳрида эронлик ҳамкасби Амир Абдуллоҳиён билан бўлб ўтган конструктив музокараларига тўхталиб Эрон ва бу мамлакат ўртсидаги алоқларни хусусан энергетика, газ, транспорт ва йўл соҳаларидаги ҳамкорликни жуда аҳамиятли деб атади.
Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов сўзларининг бошқа қисмида Туркманистоннинг Эрон Ислом республикаси билан барча алоқаларни кенгайтиришга тайёрлигини ҳам маълум қилди.