БМТ Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятида содир бўлган терактни қоралади
БМТ матбуо котиби, Эрон Ислом Республикасининг Систон ва Балучистон вилоятидаги Роск туманидаги полиция қароргоҳига қарши Жайш-уз -зулм террорчи гуруҳи томонидан уюширилган терактни кескин қоралаганини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Жайш-уз-зулм исмли террорчи гуруҳни Эрон жануби -шарқидаги Роск туманидаги полиция қароргоҳига уюштирган ҳужумида 11 нафар эронлик полициячи шаҳид бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ вакили Стефан Дюжарик кеча маҳаллий вақт билан берган баёнотида, БМТ ҳам Эрон Ислом республикасининнг Систон ва Балучистон вилояти полиция қароргоҳига уюштирган теракни кескин қоралайди ва ушбу ҳужумнинг айбдорларри ва омилларини жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидалайди деб маълум қилди.
Стефан Дюжарик шунингдек БМТ ҳам қурбонлар оилалари, Эрон Ислом республикаси халқи ва ҳукуматига чуқвр ҳамдардлик билдиради ва жароҳат олганларни тезроқ соғайишини тилайди деб таъкидлади.
Бундан олдин Эрон Ислмо Республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирмоинй БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳамда Хавфсизлик Кенгаши раисига йўллаган мактубида, Эроннинг Систон ва Балучистон вилоятида содир этилган терактни қоралаб, Эрон Ислом Республикаси Бош штаб ва Хавфсизлик кенгашидан зудлик билан ушбу ҳужумни очиқ ва энг кули тарзда қоралашини сўрайди деб айтганди.