Ҳазрат Фотимаи Заҳро /с/ шаҳодат кунлари муносабатида тасаллият билдирамиз
Якшанба куни 2023-чи йил 17 декабрь, ҳижрий-қамарий 1445 йил жимодиюссоний ойининг 3 санаси, ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари ҳамда муъминлар амири ҳазрат Али /а/нинг умр йўлдоши Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг шаҳид бўлган йиллигидир.
Исломий Эроннинг турли минтақаларидаги масжидлар, ҳусейниялар айниқса муқаддас машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ пок ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ нинг малакутий ҳарамарига бориб расули акрам /с/нинг азиз қизлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро шаҳодат топган кунида мотам тутиб азо маросимларини ўтказишмоқда.
Расули акрам Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз қизлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро /с/ пайғамбаримиз беъсатининг 3 чи йили жимодиюссоний ойининг 20 чи кунида Маккаи мукаррама шаҳрида дунёга келгандилар.
Ҳазрат Фотимаи Заҳро 18 йил ҳаёт кўрганидан кейин, уша вақтдаги золим ҳокимлариниг зулм истибдоди ҳамда падари бузургворларининг вафотидан кейин дучор бўлган ранж ва қайғу натижасида /айрим ривоятларга кўра ҳижрий- қамарий 11 чи йил жимодиюлаввал ойининг 13 куни ва бошқа ривоятларга қараганда жимодиюссоний ойининг 3 санасида/ шаҳид бўлдилар.
Эрон телерадиомкпанияси ҳам Ҳазрат Фотима /с/ шаҳодат топганлигининг йиллиги муносабати билан дунё мусулмонларга ҳамдардлик билдиради.