декабр 24, 2023 12:39 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Ғазо бўлгаси халқининг мажбурий кўчирилиши АҚШнинг кун тартибидадир
    Иброҳим Раисий: Ғазо бўлгаси халқининг мажбурий кўчирилиши АҚШнинг кун тартибидадир

Эрон президенти Фаластин бўйича Теҳрон халқаро конференциясида Ғазо бўлгаси халқининг мажбурий кўчирилишини АҚШ режимининг кун тартибида бўлганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Теҳронда бўлиб ўтган Фаластин бўйича халқаро бир кунлик конференциясида 50 дан ортиқ давлатлардан юқори мартабали ҳукумат амалдорлари, таниқли сиёсий, диний, зиёли ва ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Эрон Ислом  республикасининг президенти,  бу аннжуманда Фаластин масаласи инсоният олами учун  марказий ва асосий масала эканлигига тўхталиб зўравонлик тузуми куч ва зулм билан Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқларини йўқ қилишни истайди ва инсоинйликни ҳатто ўйламайди деб маълум қилди.

У шунингдек АҚШ ва сионистик режимнинг инсониятга қарши жиноятлари учун халқаро судда судланиши кераклигини баён қилар экан, босқинчилик билан шуғулланишнинг ечими биринчидан босқинчини қувиб юбориш, иккинчидан эса ишғолчини жазолаш ва учинчидан босқинчидан зарар товонини олишдир. Барча ҳуқуқий стандартларда ҳам бу ечим ишғолга қарши курашдир деб таъкидлади.

Эрон президенти Иброҳим Раисий халқаро ташкилот ва муассасаларнинг Фаластин масаласида инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш  давомидаги самарасизлигидан афсусланиш билдириб,80 кундан бери БМТ Хавфсизлик кенгаши умидсиз ва нима қилишни ҳам билмайди деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикаси президенти  мазкур конференциясида сўзлаган нутқи давомида,  АҚШ ҳукумати Кемп Девид, Шарм-уш-шайх ва Осло шартномаларини тинчлик ўрнатиш иддаоси билан имзолаганини эслатиб сионистик режим 400 дан ортиқ халқрао резолюция ва баёнотларини бузди ва ҳеч қандай келишувга ҳам содиқ қолмади деб  эълон қилди.

Иброҳим Раисий ўз сўзларида, сионистик режимнинг Фаластиннинг мазлум аммо жасур ва қудратли халқига қарши ҳужумларини зудлик билан тўхтатиш муҳим масалалалардан бири эканлигини таъкидлаб,  Ғазо бўлгаси блокадасини бекор қилиш Фаластиннинг мазлум аммо қадратли халқига ёрдам учун ўтиш йўлларини очиш демакдир деб  аниқлик киритди.

Ёрлиқ