декабр 24, 2023 13:08 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Теҳрондаги муваққат ишлар вакили Эрон ТИВга чақиртирилди
    Россиянинг Теҳрондаги муваққат ишлар вакили Эрон ТИВга чақиртирилди

Россия ҳукуматининг Эроннинг 3 оролига оид Марокаш форуми баёнотида келтирилган асоссиз даъволарни қўллаб-қувватлаши такркорлагани ортидан бу мамлакатнинг Теҳрондаги муваққат ишлар вакили кеча Эрон ТИВ га чақиртирилди ва унга Теҳроннинг норозилик нотаси топширилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Марокаш мамлакатида бўлиб ўтган Араб -Россия ҳамкорлик форумида чиқарилган баёнотнинг айрим қисматларида Эронниг 3 та ороли ҳақида иддаолар келтирилгани ортидан Россиянинг Теҳрондаги муваққат ишлар вакили кеча Эрон ТИВ нинг Форс Кўрфази ҳавзаси бўйича идораси директори ёрдамчиси томонидан чақирилди.

Россиянинг Теҳрондаги муваққат ишлар вакили Эрон ТИВ га чақиртирилганида Эрон Ислом республикасининг  Россияга Москва ҳукуматининг Марокашда бўлиб ўтган Россия -Араб 6 чи йиғилиши баёнотида келтирилган даъвони қайта-қайта қўллаб- қувватлаганига нисбатан кескин эътирози ва норозилик нотаси етказилди.

Учрашувда Эрон ТИВ нинг Форс Кўрфази бўйича идораси директори ёрамчиси мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлигини давлатлар ўртасидаги  алоқаларида таниқли ва асосий тамойиллардан бири сифатида эслатилиб Форс Кўрфазидаги 3 та  Эрон ороллари Эрон Ислом республикасига абадий тегишлилиги тўғрисида тушунтирди.

Эрон расмийси шунингдек Эрон Ислом республикаси ҳукумати бу борада барча томонларнинг ҳар қандай даъвовини рад эитиши ва буни қабул қилиб бўлмас сифатида билишини ҳам эълон қилди.

Россия мувақат ишлар вакили чақиртирилганида, унга Эрон Ислом Республикасининг эътирозларини ўз мамлакатининг расимйларига имкон қадар тезроқ еткази таъкидланди.

Ёрлиқ