Теҳрон жума намози хатиби: 9-дай қаҳрамонлиги ва достонини сақлаб қолишни таъкидлади
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби ҳужжатулислом вал муслимин Муҳаммаджавод Ҳож Алиакбарий 30 декабрь куни достони ва қаҳрамонлигини сақлаб қолишга урғу берди.
Эслатиб ўтамиз эртага 30 декабрь куни Эронда бу сана достони ва қаҳрамонлигининг йиллигидир.
Айтиш керакки 2009 чи йилнинг 30 декабри, жомеада мавжуд айрим фитначилар ва тузум қонун- қоидаларига зид амал қиладиган шахслардан узоқлашиш ҳамда фитначиларга қарши кураш олиб бориш ва аксиламал кўрсатиш ҳаракатларни эсга келтиради.
Бу санада тузум жараёнига монелик қилувчи фитначилар қонун- қоидаларини бузиб Эронда ўтказилган 10 чи президентлик сайловларни нотўғри йўлга бошқаришга уринишганди, аммо қаттиқ мағлуб бўлдилар.
Эрон халқи иштирокида 9 дай ё милодий ҳисоб билан 30 декабрь куни - "ҳушёлик, донолик ҳамда умматни вилоят билан қайта аҳд паймон қилиш" куни эди.
Эроннинг бошқа шаҳарлари билан бир вақтда Теҳронда ҳам 9 дай ё 30 декабрь кунини улуғлаш маросимлари ўтказилади.
Эрон календарида "ҳушёлик, донолик ва умматни вилоят билан қайта аҳд- паймон қилиш" номи билан жой олган мангу 9 -чи дай куни Эрон Ислом инқилоби армонлари ва исломий жумҳуриятнинг муқаддас тузумини ҳимоя қилиш учун Эрон Ислом инқилоби тарихидаги энг мангу ва мислсиз саналаридандир.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Муҳаммад Алиакбарий шунингдек ўз хутбаларида, Ислом Инқилоби оилй раҳбарининг стратегик чоралари, сабр-тоқати ва халқнинг 9 дай кунида тўлиқ иштироки Эронни ўша хавфли фитнадан қутқариб қолди шу сабабдан биз бу кунни сақлаб қолишимиз ва фитначиларнинг йўлини идрок билан тўсишимиз керак деб қўшимча қилди.\
Ҳижрий -шамсий 1388 йили 9 дай куни, милоидй ҳисоб билан 2009 йил 30 декабрда АҚШ фитнаси пайтида содир бўлган нарса Эроннинг ашаддий душманлари тайёрлаб қўйган душманлиги эди. Улар сайловдан олдин муваффақиятга эришганида сайловдан кейин ишга кириши ва ёвуз мақсадларига эришмоқчи эдилар. Уша йилда гувоҳ бўлганимиздек энг катта фитаналар ҳам Ислом Инқилоби ғалабасидан кейин содир бўлди деб изоҳлади Ҳужжатулислом вал муслимин Алиакбарий.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби шунингдек сайловлар диктатура ва анархиянинг олдини олишнинг бир йўли бўлгани учун жуда муҳим, бу нуқтаи назардан одамлар манфаатларини ҳимоя қилувчи стратегиядир деб аниқлик киритди.