Ислом Инқилоби олий раҳбари: Эрон дунёдаги стратегия чўққисидир
(last modified Wed, 08 Jan 2025 12:32:33 GMT )
Январ 08, 2025 17:32 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоби олий раҳбари Қум вилоятининг минглаб аҳолиси билан учрашувида, Эронни табиий бойликлари ва инсон кучи каби қимматли неъматлари хусусан яхши географик мавқеи ва нозик сиёсий географияси туфайли дунёнинг ўртача даражасидан ҳам илғор бўлган стратегик чўққиси эканлигига урғу бердилар.

Ислом Инқилоби оилй раҳбари девони ахборот базасидан иқтибос келтирганн ҳолда Саҳоб сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  АҚШ президенти Жимми Картернинг ҳижрий -шамсий  1358-йил 10-дай /1978/  Теҳронга келгани ва Муҳамадризо Паҳавий ҳамда  Эронни " барқарорлик ороли"  дея таърифлагани ҳақидаги ёлғон таърифларини эслатиб, 1356 йил  Картер сиёсат нуқтаи назаридан АҚШликларга соф бўйинсунувчи ва уларнинг манфаатларини таъминловчи сифатида билган Эрон мамлакати ички сиёсатда барча қарама-қарши оқимарининг қаттиқ бостирилишига гувоҳ бўлганди, ҳатто режимдан фарқли иқтисодий жиҳатдан нефт сотишдан катта даромад олирди, аммо у жуда синфий, илм -фан ва техник жиҳатидан қолоқ, маданий жиҳатдан эса коррупция, одобсизлик ва ғарблик маданияти ҳукм сурган мамлкатга айланганди ва  қўполллик маданияти ҳам кундан кунга кўпайиб борарди деб айтдилар.

Инқилоб Раҳбари 19 дай кунидаги қўзғолон " АҚШ хохлаган Эронни унинг таъсиридан қутқарди, аммо АҚШ ҳали ҳам ўша Эронни орзу қилади, албата Картер бу орзуни қандай кўмган бўлса, бошқа АҚШликлар ҳам шундай деб билдирдилар..

"Зўравон кучларнинг энг муҳим қалъаси" дан Ислом Инқилобининг ғалаба қозонганини Мусо /а/ни Фиръавн саройида тарбиялагани билан қиёслаган Инқилоб раҳбари дедилар: АҚШликлар ўхлаб қолишди ва буюк Ислом Инқилоби уларнинг манфаатларининг мустаҳкам қалъаси қалбида отилди. Фиръавн ҳам Ҳазрат Мусонни уйида улғайиб бораёганидан бехабар эди.

Хоманаий ҳазратлари АҚШнинг Эрон халқига қарши 46 йиллик нотўғри ҳисоб -китоблари ва сиёсатни 19-дай тарихий қўзғолон таҳлилида АҚШликларнинг ўша ҳисоб хатосининг давоми сифатида ҳисолаб, санкцияларда улар Эрони иқтисодий жиҳатдан тиз чўктиришни мақсад қилган эдилар, аммо санкциялар давомида Эрон миллати илм -фан ва технология соҳасида энг кўп тараққиётга эришди ва ёшлар турли соҳаларда ишлашга тайёр эди, деб аниқлик киритдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари аппаррат воситаларидан фойдаланиш натижаларини барқаррлаштириш учун АҚШликлар томонидан реклама дастурий таъминотидан фойдаланиш кўлами минг баробар ошганига ҳам ишора қилиб, Ғазода улар ўн минглаб одамларни қирғин қилдилар, аммо  қаршиликни техник воситалар билан йўқ қила олмадилар. Ливанда Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва бошқа  қўмондонлар каби шахсиятлар шаҳид бўлди аммо Ҳизбуллоҳ йўқолмади ва йўқ бўлиб кетмайди ҳам деб баён этдилар.

Ҳазрат Хоманаий зўравон қудратларнинг моҳияти ўтмиши билан ўзгармаганини маълум қилиб, ҳеч ким бугунги АҚШ ва сионистик режим ўша даврларидан фарқ қилади деган сўзни айтмаслиги керак чунки албатта уларнинг усуллари ва воситалари минг марта хилма-хил ва кенгроқ бўлиб кетган, бошқа томондан минг марта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишимиз зарур деб тавсия қилдилар.

Инқилоби раҳбари

 

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ўз сўзлариниг яна бир қисмида Эронни табиий ресурслар ва инсон кучи каби неъматларга эга бўлганлиги ва жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан ҳам илғорлиги ҳамда яхши географик мавқеи ва нозик сиёсий географияси сабабли дунёнинг стартегик чўққиси эканлигини эслатиб,  Эрон тахминан 80 йил олдин бир неча ўн йиллар давомида АҚШга тегишли эди, аммо Ислом Инқилоби Эронни АҚШ қўлидан озод қилди ва шу сабабдан АҚШ Ислом Инқилобидан муваффақиятсизилиги ва аччиқилигини унутишмайди деб таъкидладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий айрим кишиларнинг сўзларига ишора қиладиган бўлсак, нега Ислом Республикаси Европа давлатлари билан алоқалар ва Эронда элчихоналари бўлишига қарамай, АҚШ билан музокаралар олиб бориш ва мулоқот қилишга таййр эмас, деган сўзларига ишора қилиб, Инқилобдан олдин Эрон АҚШ тассаруфида эди ва Ислом Инқилоби ўша катта сиёсий ва иқтисодий бойликнинг АҚШликлар қўлидан олишига сабаб бўлди. Шу боис уларнинг ғазаби туя ғазабига ўхшайди ва бу Европа давлатларидан жуда фарқ қилади деб буюрдилар.

У киши АҚШнинг ўтган 46 йил давомида оғир харажатларга қарамай, Эронни қайтариб олмаганини Эрон халқи ва Ислом республикасига нисбатан унинг нафратининг яна бир сабаби эканлиги ҳақида гапириб, АҚШ Эрони масаласида мағлубиятга учради ва бу муваффақиятсизликни қоплашга уринмоқда. Шу боис АҚШ Эрон халқига имкони борича душманлик қилади деб маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбари ўз нутқининг охирида минтақадаги , жумладан Суриядаги воқеалар Фаластин масаласини камайтирмаслиги кераклигига тўхталиб қаршиликнинг асосий моҳияти сиоинстик режимнинг ёвуз ҳаракатларига қарши туришдир деб изоҳладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий омон қолиш ва кундан-кунга қаршилик кучайишига урғу бериб, биз Ғазо, Ғарбий Соҳил, Ливан , Яман ҳамда сионистик режимга қарши турган ва қаршилик кўрсатаётган ҳар қандай жойларда қаршилик ҳаракатини қўллаб- қувватлаймиз деб қайд этдилар.