Эрон президенти дунё христианларини Янги милодий йил билан табриклади
(last modified Mon, 01 Jan 2024 06:35:51 GMT )
Январ 01, 2024 11:35 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти дунё христианларини Янги милодий йил билан табриклади
    Эрон президенти дунё христианларини Янги милодий йил билан табриклади

Бугун душанба куни 2024-йил 1 январь куни яъни милодий Янги йили санасидир.

Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий ва бошқа Эрон расмийлари насроний давлатлар етакчилари, расмийлари ва халқларини янги йил бошланиши билан табриклаб янги йилда барчага айниқса насронийларга бахт, соғлиқ ва тинчлик тилаб қолди.

Эрон Ислом Республикаси президенти мурожаатида,  бугунги кунда инсоният жамияти олдида турган энг муҳим инқирозлардан бири сионистик режим томонидан Ғазо секторида бегуноҳ одамларнинг оммавий қирғин этилишидир ва милодий  2024 йилда жаҳон етакчиларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатари  аосида инсониятга қарши қотилликларни тўхтатиш, зулм ва гегемонликни йўқ қилиш, бутун дунёда мустаҳкам тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш учун халқаро ҳамжамият томонидан шошилинч чоралар кўрилиши керак деб келтирилган.

Ҳазрат Исо /а/ Қуръони каримда юксак ҳурмат-эҳтиромга эга бўлган Алоҳ таолонинг буюк пайғамбарларидан биридир. Қуръони Карим кўп оятларида Масиҳ ва унинг биринчи пайғамбарларидан бири /китоб ва шароит соҳиби/ сифатидаги мавқеи ва роли билан  таништирилади.

Эрон Ислом республикаси телерадиокомпанияси ҳам бутун дунё насрониятларни хусусан Эрон насронийларини янги милоидй йилнинг кириб келиши муносабати билан табрклаб   дунёда тинчлик ва адолат ўрнатилишини тилаб қолади.