Ўзбекистон президенти ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади
(last modified Wed, 01 Jan 2025 10:07:10 GMT )
Январ 01, 2025 15:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади
    Ўзбекистон президенти ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Янги йилдаги табрик сўзларида  "Жаҳондаги мураккаб вазиятга қарамасдан, ўтаётган йил мамлакатимиз учун қутли ва баракали бўлди. Бунинг учун ҳар қанча шукрона айтсак, арзийди. Меҳнаткаш халқимизнинг фидокорона меҳнати, сиёсий-ижтимоий фаоллиги билан Янги Ўзбекистон ғояси реал воқеликка айланмоқда" деб қўшимч қилди.

2025 йилга мамлакатда Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили деб ном берилди. Асосий мақсад – инсон ва табиат мувозанатига асосланган тизим яратишдир.

Мирзиёев шунингдек, "Янги йилда бизнес учун янада кенг имкониятлар яратилади. Хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ишларини қатъий давом эттирамиз. Ижтимоий соҳалар, иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар, нафақалар миқдорини ошириш эътиборимиз марказида бўлади. Фарзандларимизнинг замонавий билим ва касб-ҳунар эгалари, баркамол бўлиб тарбия топишлари учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. Илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт соҳаларига эътибор янада кучайтирилади" деб таъкидлади.