Январ 03, 2024 14:59 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги элчиси: АҚШнинг Эрон қуролли кучларига қарши айбловлари асоссиздир
    Эроннинг БМТдаги элчиси: АҚШнинг Эрон қуролли кучларига қарши айбловлари асоссиздир

Эроннинг БМТдаги элчиси ва вакили БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган мактубида АҚШнинг Эрон Ислом республикаси қуролли кучларига қарши айбловларини рад этиб Эрон минтақадаги бирор шахс ва ёки гуруҳнинг ҳаракати учун жавобгар эмас деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси Саъид Ирвоний БМТ  Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги раис сифатида Франция элчиси ва вакилига йўллаган 2024 йил январь ойидаги мактубида, олдинги мактубларимга жумладан 2023-йил 4-декабрдаги  (S/2023/953) сўнгги мактубимда қўшимча равишда мен АҚШ вакилининг 29-декабрь куни БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик кенгашининг раисига йўллаган  мактубидаги  Эрон Ислом республикаси армиясига қўйилган ассосиз айбловларни қатъиян рад этилишини сўрайман ёзди.

Эронинг БМТдаги вакили ва элчиси Саъид Ирвоний қўшимча қилиб айтдики,   Эрон мамлакати яна бир бор Эрон қуролли кучларига алоқадор ҳеч қандай гуруҳ  хоҳ Сурияда хоҳ Ироқда бўлсин, хоҳ бошқа жойларда бўлсин бу давлатнинг бевосита назорати остида эмас ёки унинг номидан фаолият юритмайди. Натижада Эрон Ислом республикаси бирор шахс ва ёки гуруҳнинг ҳаракатлари учун масъул эмас деб таъкидлайди.

Ирвоний шунингдек АҚШнинг узлуксиз ноқонуний ҳаракатлари минтақада айниқса Сурия Араб республикасида халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомининг очиқдан-очиқ бузилишида яққол кўриниб турибти ва Эронга қарши ёлғон маълумотлар ва асоссиз даъволарни тарқатиш билан яшириб бўлмайди ёки оқлаб бўлмайди деб аинқлик киритди.

Ёрлиқ