Январ 08, 2024 17:24 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси Тожикистон Миллий ассамблеясининг раиси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
    Эрон парламенти раиси Тожикистон Миллий ассамблеясининг раиси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ва Тожикистон Миллий Ассамблеяси раиси Рустам Имомали икки томонлама ҳамкрлик бўйича англашув меморандуми имзоладилар.

 Эрон паламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ва Тожикистон Миллий Ассамблеяси раиси Рустам Имомали Теҳрондаги икки томонлама учрашув ортидан,  Эрон ва Тожикистон парламентлари ўртасидаги парламент алоқаларни ривожлантиришга қаратилган  меморандум имзоладилар. Томонлар бу учрашувда икки  давлат ўртасидаги ҳамкорлик даражасини оширишга ҳам алоҳида эътбибор қаратдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг  ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Муҳаммадбоқир Қолибоф ва Рустам Имомали учрашувида, Эрон парламенти раиси  ва Тожикистоннинг маданий, диний, тарихий ва тил муштаракликларини ҳамкорлик даражасини ошириш учун жуда ижобий омиллар ҳсоблади ва бу ишни янада тезлаштиришни таъкидлади.

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ҳам Тожикистон Миллий Ассамблкяси раиси ва Душанбе шаҳри мерини Теҳронга ташрифи , иқтисодий ва илмий марказларга ташрифини икки мамлакат муносабатларида муҳим деб баҳолади.

Тожикистон Миллий Ассамблеяси раиси ва Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Имомали ҳам  Эронга сафари ва эронлик расмийлари билан  учрашганидан мамнунлигини билдириб, Кирмон шаҳрида содир бўлган тераткни кескин қоралади ва бу менинг умумий томонлармиз кўп бўлган мамлакатга биринчи сафрмидир ва умид қиламанки бу умумий ва муштарак жиҳатлар Тожикистон ва Эрон давлатлари ривожига яхши хизмат қилади деб таъкидлади.

Рустам Имомали шунингдек, Эрон ва Тожикистон ўртасидаги парламент алоқаларини оширишга чақирди.

Тожикистон Миллий Ассамблеяси спикери ва Душанбе шаҳри мери  Рустам Имомали Эрондаги икки кунлик сафари давомида, турли иқтисодий, саноат ва илмий соҳалар билан танишиши кутилмоқда.

Ёрлиқ