Эрон ТИВ раҳбари АҚШ давлат котибининг даъволарига аксиламал кўрсатди
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенинг Қатарга сафари давомида, урушни кенгайиб бориши ҳақида гапирганидан кейи,н Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ҳам Блинкен янги кашфиёт қилмаган деб маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хаба қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний бу худди биз эълон қилган позициямиздир, зеро биз агар сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши жиноятларининг олди олинмаса уруш кўлами ва ҳудуди янада кенгайиб боришини бир неча марта эълон қилгандик деб айтди.
Эслатиб ўтамиз Ал-Ақсо тўфони амалиёти ортдина минтақага тўртинчи марта келган АҚШ Давлат котиби Қатардаги баёнотида уруш осонлик билан тарқалиши мумкин деб таъкидлади.
АҚШ Давлат котибининг бу баёноти эса Эрон Ислом республикаси 3 ой ойдан бери минтақдаги уруш кўлами кенагайишидан огоҳлантириб келаётганининг пайтидадир.
Носир Канъоний шунингдек, минтақада уруш кўлами кенгайиб бораётанига гувоҳ бўлаётган эканмиз, жиной ҳужумлар давом этаётган бўлса, бу АҚШ ҳукуматнинг бу ташвишга эътиборсизлигининг натижасидир деб изоҳлади.
Бундан олдин ҲАМОС исломий қаршилилк ҳаракати бюроси раиси Исмоил Ҳания ҳам АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг минтақавий сафарига билдирган муносабатида Ғазо бўлгаси аҳолисининг қатли ом этилишини қўллаб қувватлашда АҚШнинг хатоларини англаб етишига умид билдирганди.