Январ 10, 2024 13:23 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Яманга қарши резолюцияни тасдиқлашга уринишини танқид қилди
    Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Яманга қарши резолюцияни тасдиқлашга уринишини танқид қилди

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон суҳбатида АҚШнинг Қизил денгиз хавфсизлигини ҳимоя қилиш баҳонасида Яманга қарши резолюция қабул қилишга уринишини танқид қилиб, буни минтақа ва Қизил денгизда АҚШ қўшинларининг кўпроқ иштирок этиши учун асос яратиш деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан икки тоомнлама муносабатлар кун тартибидаги баъзи масалалар ҳамда минтақавий ўзгаришлар, хусусан, Ғазога қарши урушдаги сўнгги ўзгаришлар ва Қизил денгиздаги вазият ҳақида телефон орқали суҳбатлашди.

Эрон  Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдулоҳиён  АҚШнинг Қизил денгиз хавфсизлигини ҳимоя қилиш баҳонасида Яманга қарши резолюция  қабул қилишга уринишини танқид қилиб,  денгиз хавфсизлигининг аҳамиятига алоҳида урғу берди. 

У шунингдек Қизил денгиздаги воқеалар Ғазо сектори ҳамда  АҚШ ва  сионистик режимнинг Фаластинга нисбатан ҳатти-ҳаракатларига боғлиқлигига тўхталиб, бундай резролюцияларни таклиф қилишда минтақа ва Қизил денгизда кўпроқ АҚШ ҳарбий иштироки учун асос бўлади деб қўшимча қилди.

Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари ўртасидаги телефон суҳбатида муҳокма қилинган бошқа мавзулардан бири эса Ғазо сектори билан боқлиқ воқеалар  ва сионистлар томонидан  тинч аҳолини оммавий қирғин этилишини давом этаётгани эди.

Амир Абдкллоҳиён Ғазо бўлгасига ҳужумлар ва мазлум Фаластин халқини террор қилишни тўхтатиш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги террорчилик ҳодисаси учун ҳамдардлик билдириб ўзи ва Россия ҳукуматининг Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдард эканлигини  маълум қилди.

Лавров АҚШ ҳукуматининг Хавфсизлик Кенгашидаа Яманга қарши сўнгги ҳаракатларини минтақада кенгроқ иштирок этиш учун баҳона сифатида тилга олиб, АҚШ инқирозларнинг асл сабаларини топишга унчалик қизиқмайди деб таъкидлади.

Россия ТИВ раҳбари ўз сўзларида : биз ҳам Эрон Ислом республикаси каби минтақада тинчлик бўлишини., Ғазо бўлгасидаги урушнинг тўхтатилишини ва Фаластин давлатининг барпо этилишини истаймиз деб айтди.

Ёрлиқ