Эрон денгиз флоти АҚШ нефт танкерини қўлга олди
(last modified Fri, 12 Jan 2024 11:23:48 GMT )
Январ 12, 2024 16:23 Asia/Tashkent

Эрон ҳарбий-денгиз кучлари оммавий алоқалар идораси суд қарори билан Уммон денгизи сувларида АҚШ нефт танкерини қўлга олинганини хабар қилди.

Эрон талабалари ахборот агентлиги -ИСНО тарқатган хабарига кўра, ўтган май ойида  "Suez Rajan" кемасининг иш бузиши ва Эрон нефтнинг  АҚШ томонидан ўғирлангани ортидан кеча Уммон денгизи сувларида  Nicholas ST янги номи билан ҳаракатланаётган нефт танкери  қўлга олинди. Эслатиб ўтамиз жоий йилда ҳуқуқбузар  Suez Rajan танкери Эрон Ислом ресмпубликасига тегишли нефт юкини АҚШ бошчилигида ўғирлади ва ўша давлат портларига ўтказиб АҚШга тақдим этди.

Ўгартирилган   Nicholas ST номи билан  ҳаракатланаётган ушбу танкер Уммон денгизида нефт олиб кетаётган эди, аммо  Эрон суд қарори ва мамлакат стратегик  денгиз флоти томонидан портлар ва денгиз ташиш ташкилотининг розилиги  билан АҚШ режими томонидан нефт ўғирлаши учун қасос сифатида мусодара қилинган ва  суд органларига топшириш учун Эрон Ислом Респуликаси портига  ўтказилган.

Бундан олдин Sky News Arabic канали ҳам Британия денгиз савдо амалиётлари ташкилотига таяниб Уммон қирғоқларидан 50 денгиз милли шарқда содир бўлган воқеа ҳақида хабар берди.

Британия  денгиз савдо ташкилоти ҳам Уммон яқинида бир неча қуролли кишинг кемага ўттиргани ҳақида хабар олганини таъкидлади.

Британининг бу ташкилоти ҳужумга учраган кема билан боғлана олмаганни ҳам эълон қилди.