Эрон президенти: Фаластин инсоният дунёсининг биринчи муаммосига айланди
Эрон Ислом республикаси прзезиденти Иброҳим Раисий Ал-Ақсо тўфни халқаро анжуманида сўзлаган нутқида, Фаластин инсоният оламининг биринчи муаммосига айланди деб таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий бугун Теҳрон шаҳрида бошланган " Ал-Ақсо тўфони ва инсон виждонининг уйғониши" номли биринчи халқаро анжуманда Эрон Ислом республикасининг асосчиси Ҳазрат Имом Ҳумайний /р.а/ ўз сўзларида Фаластин ислом оламининг биринчи масаласидир ва Қудси шарифни озод қилиш ислом оламида устувор аҳамиятга эга ва бу жамоа ислом оламининг энг муҳим муаммоси бўлиб, Фаластин масаласини ҳал қилиш учун тузилганини буюранлар деб қўшимча қилди.
Иброҳим Раисий сўзларининг бошқа қисмида, Фаластин масаласининг ечимини қаршилик ва тура олиш эканлигини таъкидлаб, агар золимнинг оқими мантиқ ва музокараларни қабул эттирмаса, ягона амнтиқ унга қарши туришдир деб маълум қилди.
Эрон президенти бугун Фаластин Ал-Ақсо жангида ғолиб бўлди сионистик режим ва унинг тарафдорлари эса бу жангда мағлум бўлди деб қайд этди.
Эрон Ислом республикаси сиёсатида Фаластин ва қаршилик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш кун тартибидадир ва дунёнинг ҳамма жойида зуммга учраган халққа бефарқ бўлиш мумкинми? ўзини, динини ва оиласини қонуний ҳимоя қиладиганларни албатта қўллаб-қуввтлаш керак деб аниқлик киритди Эрон президенти.
Иброҳим Раисий шунингдек сионистик режим билан алоқаларни нормаллаштириш минтақа давлатлари учуну ҳам бу режим учун ҳам хавфсизлик омили эмапс деб изоҳлади.
Эрон президенти Фаластин масаласида муросага келиш ёки муросага келишни ўйлаш жараёни иш бермаслигини билдириб, муросага келиш жараёни ҳеч нарса қила олмаганига иккинчи томон ўз келишувига амал қилмагани сабаб бўлди. Бугунгача сиоинстик режим 400 дан ортиқ келишув, қарор ва халқаро баёнотларни бузган деб айтди.
Эрон Ислом республикаси президенти сўзлари якунида Фаластин нафақат Ислом умматини ташвишга солаётгани балки халқаро ва глобал муаммога айланганини эслатди.