Эрон Ислом Республикаси президенти: минтақанинг хавфсизлиги шаҳид Сулаймонийнинг жасорати туфайлидир
Эрон президенти бугунги кунда минтақа хавфсизлиги Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс кучларининг собиқ қўмондони шаҳид Сулаймонйнинг жасорати туфайлидир деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, 2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодат топганига 4 йил тўлди.Шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш содир бўлди. Бу теракт оқибатида 89 киши шаҳид бўлиб, 211 киши жароҳатланди.
Ҳож Қосим Сулаймоний зўравон кучларга қарши қаршилик оқимини яратди
Эрон Ислом Республикаси президенти Ибоҳим Раисий бугун Эрн жанубидаги Кирмон шаҳридаги Имом Али /а/ масжидида террорчилик портлаш шаҳидларини дафн қилиш маросимида шаҳидларнинг саъй-ҳаракатлари ва жасоратларини тилга олиб шаҳид генерал Қосим Сулаймоний зўравонлик ва террорчиликка қарши курашларини эслатар экан, шаҳид генерал Сулаймоний минтақада зўравон қудратларга қарши қаршилик ўқи ва \оқимни яратиб душманларни чекинишига мажбур қилди деб таъкидлади.
Иброҳим Раисий шунингдек генерал Қоспм Сулайонийнинг минтақадаги ИШИД такфирий -терррочилик гуруҳини йўқ қилгани ва минтақада хавфсизлик ўрнатганини алоҳида билдирди.
Эрон президенит Кирмон шаҳидларини дафн этиш маросимида бугун ислом халқларининг уйғонишини ҳам шаҳидлар қони баракаси сифатида баҳолаб, Ал-Ақсо тўфони амалиёти /2023 -и йил 7-октябрь/ сиоинстик режимниннг якуни бўлади деб қўшимча қилди.
Эрон террорчилардан қасос олади..
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий ҳам Кирмон шахридаги террорчилик жиноят шаҳидларини дафн этиш маросимида бу жиноятни минтақадаги зўравон қудратларнинг оғир мағлубиятининг нишонаси деб билди.
У сўзларининг боқша қисмида, Эрон Ислом республикаси сўнгги ўн йилликлардаги барча жангларда АҚШни мағлуб этган. АҚШ эса Ироқ, Ливан, Сурия ва Яманда мағлуб бўлишидан ташқари Эронга қарши кенг қамровли санкциялар билан ҳамон мақсадларига эриша олмаган. Энди эса, уларнинг мусулмонлар устидан ҳукмронлик қилишлари учун хавфсиз жой йўқ. деб маълум қилди.
ИШИДни АҚШнинг ислом дунёси харитасини ўзгартириши сиёсатининг маҳсули сифатида баҳолагагн Ҳусейн Саломий АҚШнинг бу режаси ҳам бошқа террорчилик ва сепаратистик режалари каби мувафақиятсизликка учраганига тўхталиб террорчиларни қуйидагича огоҳлантирди: эркак бўлсангиз, биз билан жанг қилинг қаерда бўлсангиз ҳам сизни топамиз ва сизларга ёвуз жинятларни амлага оширишингизга рухсат бермаймиз.