Эрон президенти буюк Яман халқининг Ғазо халқини ҳимоя қилишдаги жасоратини олқишлади
Эрон президенти кеча Яман Олий сиёсий кенгаши раиси Меҳди Ал-Машотнинг телеофн қўнғироғига жавобан, буюк Яман халқининг мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлашдаги шижоатин олқишлади ва турли мамлакатлар учун халқаро юк ташиш тармоғи хавфсизлигини таъминлаш сиёсатини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилиишча, телефон суҳбаида Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий дунё халқлари томонидан қораланган босқинчи сиоинстик режимни ўн минглаб мазлум фаластинлик тинч аҳоли, аёллар ва болаларга қарши жиноятлар содир этгани учун геноцид содир қилувчи режим деб ҳисоблади.
Эрон президенти бу суҳбатда АҚШнинг Яман халқига ҳужум қилганини қоралаб, бундай ҳаракат АҚШнинг ҳақиқий тажовузкор ва инсон ҳуқуқларига зид юзини очиб берганига ишора қилиб, шубҳасиз йиллар давомида хорижликларнинг тажовузига қаршилик кўрсатган ва ҳали ҳам Фаластин мазлум халқини ҳимоя қилишда самарали рол ўйнаётган инсонларга қарши бундай ҳаракатлар дунёнинг эрксевар халқлар томонидан қорланади ва қораланади деб қўшимча қилди.
Иброҳим Раисий шунингдек мазлум фаластинликларни қўллаб-қувватлашда давом этишини Эрон Ислом руспубликасининг принсипиал позицияси бўлганини таъкидлаб сиоинстик режим зулми эса Фаластин халқининг якуний ғалабаси билан якунлайди деб изоҳлади.
Телефон орқали бу суҳбатда Яман олий сиёсий кенгаши раиси Меҳди Ал-Машот ҳам биз золим сиоинсти крежимга қарши туриш ва Ғазо бўлгасининг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш позициямизда собитмиз ва ислом умматини сионистлар ва уларнинг тарафдорлари содир этаётган ҳозирги жиноятлар ва инсониятга қарши ҳаракатларини қоралаш ва уни ёритиш учун ўз имкоинятларини ишга солишига умид қиламиз деб баён этди.