Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси минтақадаги террорчи гуруҳларнинг қароргоҳларига ракета ёғдирди
(last modified Tue, 16 Jan 2024 07:19:25 GMT )
Январ 16, 2024 12:19 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бугун эрталаб алоҳида тарқатан эълонларида душман жосуслик штаб-квартираларини йўқ қилиш ва Эронга қарши террорчи гуруҳларнинг минтақадаги баъзи қисмларини баллистик ракеталар билан нишонга олганини хабар қилди.

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси эълонида шунингдек,  Эрон душманларнинг яқинда содир этгган террорчилик жиноятлариг жавобан, минтақадаги  баъзи ҳудудларида Эронга қарши террорчи гуруҳларнинг жосуслик  қароргоҳи ва тўпланиш жойи  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  томонидан баллистик ракеталар орқали нишонга олинди ва йўқ қилинди деб маълум қилди.

Яқинда Кирмон шаҳри ва Систон ва Балучистон  вилоятининг Роск туманидаги террорчи гуруҳларниннг жиноятлариг жавобан, Суриянинг ишғол қилинган ҳудудларидаги террорчи гуруҳларнинг тўпланиш жойи ва сўнгги террорчилик амалиётлари билан богғлиқ асосий унсурлар хусусан ИШИД террорчи гуруҳи қароргоҳи аниқланди ва бир қатор баллистик ракеталар билан нишонгаолинди ва йўқ қилинди деб таъкидланан Ислом Иниқлоби соқчилар корпусининг иккинчи сонли эълонида.

Эълон давомида шунингдек Ислом  Инқилоби соқчилар корпуси буюк қаерда бўлмасин Эрон халқига  ёмон ниятли террорчи гурҳларни топиб уларни уятли ва ёвуз қилмишлари учун жазолашга Эрон халқини  ишонтиради деб  келтирилган.

Эслатиб ўтамиз,  2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодат топганига 4 йил тўлди.Шаҳид генерал  Қосим Сулаймоний нинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда  Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш  содир бўлди. Бу теракт  оқибатида 94 киши улар жумласидан 22 ўқувчи шаҳид бўлиб, 284 киши жароҳатланди.

2023 йил 15  декабрь Жайш-уз-зулм террорчи гуруҳиниг Систон ва Балучистон вилоятининг Роск туманидаги полиция бўлинмасига уюштирилган террорчилик ҳужумда 11 киши шаҳид бўлганди.

Ислом Инқиқлоби соқчилар корпуси ўзининг 3-сонли  эълонида  сиооинстик режимнинг сўнгги пайтларда Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ва қаршилик фронти қўмондонларнии шаҳид қилишдаги ёвузликлар ва жиноятларига жавобан, бу босқинчи режимнинг минтақадаги  қагоргоҳи ва ҳаракатларини  разветка назорати  билан аниқланиб баллистик ракеталар орқали Ироқнинг Курдистон минтақасидаги сионистик режимнинг Моссад жосуслик агентлигининг асосий  қароргоҳларидан бирини нишонга олди  ва йўқ қилди деб қўшимча қилинган.

Мазкур эълоннинг давомида, ушбу штабнинг минтақада ва айниқса Эронда жосуслик амалиётларини ривожланириш ва террорчилик фаолиятини лойиҳалаш маркази бўлганлиги ҳам таъкидланган.