Январ 16, 2024 13:10 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: АҚШ ва Британиянинг Яманга қарши ҳужумлари минтақада кескинликларни кучайтирди
    Эрон ТИВ раҳбари: АҚШ ва Британиянинг Яманга қарши ҳужумлари минтақада кескинликларни кучайтирди

Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби билан телефон торқали суҳбатида, АҚШ ва Британиянинг Яманга қарши ҳужумлари минтақада кескинлик ва тарангликнинг кучайишига сабаб бўлганини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён БМТ Бош котиби Анонио Гуттереш билан телефон орқали суҳбатда, Ғазо бўлгасида мазлум Фаластин халқини оммавий қирғин қилишга чек қўйиш зарурлиги борасидаги саъй-ҳаракталар ва позицияларини олқишлаб яна бир марта сионистик ржеимнинг Ғазога қарши ҳужумлари ва АҚШ ва Британияни Яманга қарши тажовузларинитўхтатиш зарурлигини қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикасиТИВ раҳбари бу суҳбатдаа Ғазодаги гуманитар вазиятдан хавотир билдириб, Эрон Ислом республикаси Фаластиннинг мазлум халқига гуманитар ёрдам жўнатишга тайёрлигини ҳам маълум қилди.

Амир Абдуллоҳиён Қизил денгиздаги сўнгги воқеларга ишора қилиб Эрн Ислом Республикасининг денгиз ташиш ва навигация хавфсизлгини сақлаш борасидаги принсипиал позициясини яна бир бор таъкидлаб Яманнинг босиб олинган ерларга мўлжалланган кемаларни тўхташидан мақсади сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси фуқароларига қарши жиноят ва геноцидини тўхтатишдир деб эълон қилди.

БМ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам телефон орқали бу мулоқотида, яна бир марта сионистик режимнинг Ғазодаги ҳужумларини қоралаб,  бу ҳужумларни тўхтатиш ва бу секторга гуманитар ёрдам жўнатиш зарурлигини  баён этди.

У шунингдек Эрон Ислом республикасининг минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беришдаги ролини ҳам муҳим де баҳолади.

Ёрлиқ