Январ 19, 2024 15:58 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ баёнияси: Покистоннинг дўст ва биродар ҳукуматининг ҳисоби қуролли террорчилардан алоҳидадир ва бутунлай фарқ қилади
    Эрон ТИВ баёнияси: Покистоннинг дўст ва биродар ҳукуматининг ҳисоби қуролли террорчилардан алоҳидадир ва бутунлай фарқ қилади

Эрон Ислом республикаси ТИВ чиқарган баёнотида, Покистон мамлакатининг икки давлат чегарасидаги бир нуқтага ҳужум қилишда қабул қилиб бўлмас ҳаракатини қоралаб, дўст ва қардош Покистон ҳукуматининг ҳисоби ва масаласи қуролли террорчилардан алоҳида бўлиб, бутунлай фарқ қилади деб маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ ўз баёнотида Покистоннинг икки давлат чегара девори бўйидаги қишлоқларда эронлик бўлмаган фуқароларга учувчисиз учоқлар билан уюштирган ҳужумларидаги  мувозанатсиз ва қабул қилиб  бўлмас  ҳаракатини кескин қоралади.

Эрон ТИВ баёноти давомида,  Теҳрон ҳукумати халқ хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитликни ўзининг қизил чизиғи сифатида билади ва Эрон Ислом Республикаси Теҳрон ва Исломобод ҳукуматлари ва икки мамлакат халқлари ўртасидаги яхши қўшничилик ва биродарлик сиёсатига содиқдир деб  келтирилган.

Покистоннинг дўст ва биродар ҳукуматини ҳисоби ва мавзуси қуролли террорчилардан алоҳида ва бутунлай фарқ қилади ва  Эрон Ислом республикаси айниқса сионистик режимниннг геноцид ва жиноятлари ислом дунёсининг биринчи муаммоси бўлган бир пайтда ўз душманлари ва террорчи гуруҳларнинг бу муносбатларни кескинлаштиришга йўл қўймайди дебi деб таъкидланан баёнотда.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ баёнотида, шунингдек Теҳрон ҳукумати дўст ва биродар Покистон ҳукуматининг Покистон ҳудудида қуролли террорчилар  базаларини ўрнатилишига йўқ қўймаслиги бўйича ўз мажбуриятларига қатаъй риоя қилишнинг қатъий кутади де эълон қилинган.

 Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом Республикасининг Систон ва Балучистон губернаторнинг сиёсий ва хавфсизлик бўйича ўринбосари Алиризо Марҳаматий ҳам Меҳр ахборот агентлиги билан суҳбатда  пайшанба куни эрталаб соат 4:05 дақиқада Саровон шаҳри ҳудудида бир нечта портлаш овози этишилди. Текширувлардан кейин биз Покистоннинг Эроннинг чегарадаги қишлоқлардан бирини ракета билан нишонга олганини маълум қилдик деб айтди. Марҳаматий шунингдек бу ракета ҳужумида эронлик бўлмаган 3 аёл, 4 ва 2 бола ва  эркак ҳалок бўлди деб таъкидлади.

Покистон мамлакати Эронга қўшни давлатлардан бири сифатида Ироқдан кейин Эрон билан энг узун умумий чегарага эгадир ва бу черага узунлиги 900 километрдан ортиқ.

Ёрлиқ