Январ 21, 2024 17:32 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Мухбир: оммавий овозга юз тутиш, Фаластин масаласининг ягона ечимидир
    Муҳаммад Мухбир: оммавий овозга юз тутиш, Фаластин масаласининг ягона ечимидир

Эрон президентининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Мухбир БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан учрашувида, барча Фаластин халқининг ўз тақдири ҳуқуқини белгилаш учун умумий овозларига таяниш, Фаластин масаласини ягона демократик ечими ҳисобланади деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилиишча, кеча Эрон Ислом республикаси президентининг биринчи ўринбосари, Муҳаммад Мухбир  ва БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш кеча Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракати саммитида доирасидаги мулоқотида муҳим минтақавий муаммоларни хусусан Ғазо секторидаги сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон президентининг биринчи ўринбосари, барча БМТ бош котибларининг гувоҳликларига асосан сионистик режим зўрлаб турган халқар қонун ва шартномаларга айниқса аҳоли пунктлари қурилишини тўхтатишга амал қилмаганини таъкилаб шу нуқтаи назардан қараганда, Эрон Ислом республикаси икки давлат ечимини Фаластин масаласига ечим сифатида ҳисобламайди, балки бутун Фаластин халқининг ўз тақдирини ҳал қилиш ҳуқуқини аниқлаш учун умумий овозга таяниб бошқалар  бу халқ учун қарор қабул қилмоқчи бўлмасдан бу масаланинг ягона демократик  ечимидир деган фикрдадир деб қўшимча қилди.

БМТ Бош котиби ҳам Ғазо секторидаги мавжуд вазиятни жуда аччинарли ва драгматик эканлигига тўхталиб минтақадаги вайронгарчилик ва тинч аҳолининг ўлими миқдори бўйича ўта оғир аҳвол,  ва  менинг БМТдаги фаоилиятим давридаги барча инқирозлар билан солиштирганда мисли кўрилмаган даражададир деб маълум қилди.У шунингдек Ғазо бўлгаси халқига инвонпарварлик ёрдамни етказиш учун бо кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз аммо афсуски узлкусиз бомбардимон  қилиш ушбу ҳудудга ёрдам кўрсатиш жараёнида асосий тўсиқрдир деб эълон қилди.

БМТ Бош котиби ўз сўзларида, Эронга ва бу замин тарихига катта ҳурмат билан қрашини билдириб, Эрон янги Яқин Шарқ -Ғарбий Осиёнинг асосий устунларидан бири бўлиши ва минтақада тинчликка эришишда фаол рол ўйнаши лозим деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ