Январ 23, 2024 13:09 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён : сионистларнинг террорчилик характери Эроннинг ҳарбий маслаҳатчиларини террор қилишида намоён бўлди
    Абдуллоҳиён : сионистларнинг террорчилик характери Эроннинг ҳарбий маслаҳатчиларини террор қилишида намоён бўлди

Эрон ТИВ раҳбари 5 нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчиларнинг шаҳид бўлгани ортидан БМТ Бош котибига йўллаган мактубида сионистик режимнинг Эрон ҳарбий маслаҳатчиларига қарши террорчилик ҳаракати бу режимнинг террорчилик хусусиятини ошкор қилди деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз кеча пешиндан олдин сионистик режим қирувчи самолётлари Дамашқ шаҳрига яна ҳужум қилди ва бу ваҳшиёна ҳужумда Эроннинг 5 нафар ҳарбий маслаҳатчилари ва бир қанча суриялик шаҳид бўлди.

Эрон Ислом республикаси  ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешга йўллаган мактубида 2024-ийл 20 январида сионистик реэимнинг 5 нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчиси шаҳиб бўлишига олиб келган ракета ҳужумни эслатиб бу жирканч ҳаракаат яна бир бор Исроил режимининг ҳақиқий террорчилик моҳиятини, унинг минтақадаги беқарорлаштирувчи роли, минтақа  ва ундан ташқарида тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётгании очиб берди деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Эрон Ислом Респуликаси Исроил режиминиг фаластинликларга хусусан Ғазо секторидаги фаластинликларга қарши жиноятларидан эътиборларни чалғитиш мақсадида амалга оширилаётган бу қабиҳ қа қўрқоқ террор ҳаракатларини қоралайди деб изоҳлади.

Сионистик режим Эрон ҳарбий маслҳатчиларига қарши ушбу террорчилик ҳаракати ва бошқа терактларининг оқибатилаирни ўз зиммасига  олишии кераклигини таъкидлаган Амир Абдуллоҳиён, Эрон Халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига асосланган ўзи танлаган вақтда ва жойида бундай қабиҳ ҳаракатларга қатъий ва мутаносиб равишда жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади деб эълон қилди.

Ёрлиқ