Январ 17, 2024 15:06 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: АҚШ ва сионистик режими минтақадаги ишончсизликнинг асосий илдизидир
    Амир Абдуллоҳиён: АҚШ ва сионистик режими минтақадаги ишончсизликнинг асосий илдизидир

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ ва сионистик режим Ғарбий Осиё минтақасидаги ишончсизликнинг асосий омилидир деб айтди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари  Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Швецарияда бўлиб ўтаётан Давос халқаро саммити арафасида  CNBC телеканали билан суҳбатида, АҚШни Жо Байден ҳукумати ўз мамлакатининг тақдирини сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга боғламаслиги ҳақида огоҳланирди.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида  Вашингтоннинг Тел-авив режимини тўлиқ қўллаб-қувватлаши " Ғарбий Осиё минтақасидаги ишончсизликнинг асосий илдизидир деб қайд этди У ўз сўзларида Қизил денгиз хавфсизлиги эса Эрон учун аҳамиятли бўлиб, Теҳрон АҚШдага Ғазо секторидаги урушни тўхтатишни истайди деб эълон қилди.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракатига ёрдамини рад этар экан,  Фаласин халқини ҳимоя қилаётган Яман ва бошқа минтақа давлатлари халқи ўз тажрибалари ва манфаттларига кўра ҳаракат қилиб Эрондан буйруқ олмайди деб таъкидлади.

Минтақани беқарорлаштиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатнинг илдизи эса Исроил режими ва бу режимнинг Ғазо секторидаги геноцидидан келиб чиқмоқда деб аниқлик киритди Абдуллоҳиён.

Эрон ТИВ раҳбари  Эрон томонидан  Сурия ва Ироқдаги ИШИД террорчи гуруҳи ва сионистик режимнинг Моссад жосуслик объектларига ракета  ёғдирилиши  ҳақида ҳам гапириб, бу ҳаракат терроризмга  қарши кураш ва оқонуний мудофаа билан уйғун эди деб маълум қилди.

Ёрлиқ