Абдуллоҳиён: сионистик режим бош вазири сиёсий ҳаётини уруш орқали сақлаб қолишга уринмоқда
(last modified Wed, 24 Jan 2024 11:46:45 GMT )
Январ 24, 2024 16:46 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён: сионистик режим бош вазири сиёсий ҳаётини уруш орқали сақлаб қолишга уринмоқда
    Абдуллоҳиён: сионистик режим бош вазири сиёсий ҳаётини уруш орқали сақлаб қолишга уринмоқда

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида сионистик режимнинг омон қолиши минтақавий инқирозга боғлиқлигини айтиб, бу режи Бош вазири ўз сиёсий ҳаётини уруш орқали сақлаб қолишга уринмоқда деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаг сайтнинг хабар қилишича Эрон Ислом республикаси, ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча маҳаллий вақт билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишда Ғарбий Осиё /Яқин шарқ/ айниқса Фаластиндаги вазиятни ушбу йиғилишда қатнашаётган мамлакатлар ТИВ раҳбарлари орасида кўриб чиқилишига тўхталиб, сионистик режим ёлғон ва нотўғри маълумотлардан фойдаланиш орқали халқаро эътиборни Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилда АҚШ кўмагида амалга ошираётган геноцид ва қирғинларда  чалғитишга уринмоқда деб эълон қилди.

Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида сионистик режим босиб олинан Фаластиндаги жиноятлар учун тўлиқ жавобгар бўлиб, унинг уруш жиноятлари ва геноцидлари БМТ ва бошқа инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан кенг рўҳужжатлаширилган ва уни замонавий тарихда энг кўп қайд этилган геноцид сифатида таништиради деб қўшимча қилди.

АҚШ бошқаларни ўзини тутишга таклиф қилиш ўрнига сионистик режимини урушни тўхтатишга мажбур қилиши керак. АҚШ Исроил режими уни тўғридан-тўғри тўқнашувга тортиш учун ёйган тузоқдан қутилиши лозим деб маълум қилди Абдуллоҳиён.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўзининг узоқ муддатли ҳаракатсизлигини тўхтатиш ва ҳал қилувчи резолюция қабул қилиш орқали низомга мувофиқ ўзининг юридик жавобгарлигини бажариши зарур деб қайд этди.

У сўзлари якунида, Фаластин муаммосига доимий ечим фақат барча фаластинилклар иштирокида референдум ўтказиш орқали муяссар бўлади деб аниқлик киритди.