Эрон Ғарб давлатларининг Исроил режимини кўр-кўроона қўллаб-қувватлаши оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
Эрон ТИВ раҳбари Ғарб мамлакатларининг сионистик режимни кўр-кўрона қўллаб-қувватлаши халқаро ҳуқуқ ютуқларни орқага сурганини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниссининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Эрон ташқи муносабатларининг тарихи бўйича 7-конференциясида сўзлаган нутқида, Ғарб давлатлшарининг ноқонуний ва сохта сионистик режимни кўр-кўрона қўллаб- қувватлаганлар бир томонламалиги ҳам кўп томонламалилик ва халқаро ҳуқуқ соҳасидаги барча инсоният ютуқларини орқага сурди деб маълум қилди.
Абдуллоҳиён шунингдек инсоният жамияти туб инқрозга юз тутмоқдла. Ўтган асрдаги тенглик ва инсонпарварлик шиорларнинг синови бўлган инқироз ва жаҳон ҳамжамиятининг бу синовдан қандай чиқишини ҳам кўриш керак деб изоҳлади.
Эрон ТИВ раҳбари бу конференциядаги сўзларида, Исроил режимини Ғазо бўлгасида фаластинликларга қарши содир этаётган йирик ҳарбий ва уруш жиноятларнинг қарйиб 4 ойлигида бир қатор даҳшатли қотилликлар, геноцид, мажбуран кўчиришлари ва бошқа жиноятлар дунё аҳли кўзларига ошкор бўлди деб баён этди.
Ҳар бир эркин ва эрксевр инсон ўзига албата халқаро тизим раҳбарарига Ғазо секторидаги инқирозни ҳал қилишида халқаро ташкилотлар қандай ютуқ ва натижага эришди? Бундай вазятда кўп томонламалилик ва глобал фикр ва ҳаракатлар инсониятга ёрдам бердими? деган саволларини бериши керак деб таъкидлади Амир Абдуллоҳиён.
У сўзларининг бошқа қисмида шубҳасиз бутун дунёда сионистик режимнинг жиноятларига қарши халқ норозиликлари тўлқини озод ва эркин одамларнинг худди шу саволни кўтарганидан далолатдир деб қайд этди.
Бугунги дунё кўп томонлама алоқаларнинг илдизлари ва ёндашувлари ҳақида танқидий мулоҳаза ва қараш юритишга муҳтож ва тарихий қарашлар шубҳасиз бу йўналишда ёрдам беради ва музокарлар натижаси хавфсиз, янад гўзал ва тинч дунё қуриш учун ишлатилиши мумкин деб аниқлик киритди Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари.