Эртага -4 февралдан бошлаб ўзбекистонликар учун Эрон визалари бекор қилинади
Эрон мамлакати жорий йилнинг 4-февралб / якшанба/ кунидан Ўзбекистон фуқаролари учун визани бекор қилишини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси 2022 -чи йил 4-февралдан бошлаб ўзбекистонликлар учун визани бекор қилди.
Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари ўринбосари Алиризо Бегдилий ўз сўзларида эратага 4-февралдан бошлаб Эрон мамлакати 28 давлат жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва туристлари учун визани беор қилади деб таъкидлади.
Эрон мамлакатига фуқаролари визасиз келишлари мумкин бўлган рўйхатда, Ўзбекистондан ташқари, Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Баҳрайн, Кувайт, Тунис, Қирғизистон, Куба, Танзания, Мавритания, Зимбабве, Маврикий, Сейшел ороллари, Япония, Индонезия, Сингапур, Вьетнам, Камбожа, Бруней, Бразаилия, Мексика, Перу, Ховартия, Сербия, Босния ва Герцоговина, Белорус ва Ҳиндистон ҳам бор.
Эслатиб ўтиш жоиздирки, Эрон мамлакатида туризмни ривожлантириш мақсадида визани бекор қилиш дастури ўтган йилнинг куз фаслида бошланган эди.