октябр 18, 2023 11:53 Asia/Tashkent
  • Изатуллоҳ Зарғомий: Эрон Ўзбекистон билан икки томонлама визани бекор қилишга тайёр
    Изатуллоҳ Зарғомий: Эрон Ўзбекистон билан икки томонлама визани бекор қилишга тайёр

Эрн Ислом Республикаси маданий мерос, туризм ва ҳунарманчилик вазири эронлик ва ўзбекистонлик сайёҳлар ўртасидаги визани бекор қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича кеча Эрон Ислом республикаси маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сайид Изатуллоҳ Зарғомий  Ўзбекисон Республикаси экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдулҳакимов билан учрашувида икки давлат ўртасидаги визаларнинг бекор қилиниши билан боғлиқ ҳолда зарур чоралар кўрилган ва Эрон ҳукумати икки давлат ўртасидаги визаларни бекор қилишга тайёр деб эълон қилди.

Эрон маданий мерос , туризм ва ҳунармандчилик вазири Зарғомий, Ўзбекистон ҳукуматининг туризмни риволаниши борасидаги саъй-ҳаракатларига тўхталиб Туркманистон келишуви билан қуруқликдаги трансорт қатновини янада қулайроқ таъминлаш мақсадида 3 мамлакат -Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон сайёҳларининг сайёҳат маршрути осонлаштирилади деб изоҳлади.

Ўзбекистон экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдулҳакимов ҳам Теҳронга ташрифи ҳақида гапириб, Самарқанддаги университетларидан бирида Эрон ҳунарманчигининг илмий-тадқиқот институти ташкил қилинганди деб маълум қилди.Эслатиб ўтамиз, Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунарманчилик вазири аҳм Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг 25-Бош ассаблеясида қатнашиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур йиғилишда Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири турли мамлакатларнинг бир қатор вазирлари билан ҳам учрашиши кутилмоқда.

Эрон маданий мерос , туризм  ва ҳунарманчилик вазири Изаттулоҳ Зарғомий Ўзбекистонга сафари чоғида бу мамлакат расмийлари билан ҳам учрашиб икки давлат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилди.

2023 йилнинг 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг 25-Бош ассамблеяси бўлиб ўтади.

Ёрлиқ