феврал 07, 2024 14:09 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Эрон армиясига қарши асоссиз айбловлари рад этилди
    АҚШнинг Эрон армиясига қарши асоссиз айбловлари рад этилди

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Эрон ҳукумути АҚШнинг ўз қуроли кучларига нисбатан асоссиз айбловларини қатъий рад этади деб айтди.

Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний кеча БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги раисига йўллаган мактубида  Эрон ўз Қуролли кучларига қарши тегишли мактубида келтирилан асоссиз айбловларни қатъиян рад этиши билан АҚШ томонидан 2024-йил 2 феврал кунида Ироқ ва Сурия ҳудудларига қарши уюштирилган ҳужумларини ҳам кескин қоралайди деб эълон қилди.

Саъид Ирвоний  ўз мактубининг бошқа қисмида ушбу ноқонуний амалиётлар атайлаб тинч аҳоли ва муҳим инфратузилмаларни нишонга олган ва тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар ва жароҳатларга сабаб бўлди. Ушбу ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар нафақат халқаро қонунлар ва БМТ Низоми хусусан 2 моддаси 4-бандини бузади балки минтақа тинчлиги ва барқарорлигига хавф солади ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили шунингдекк қолаверса Ироқ ва Сурмя араб республикаси АҚШнинг  ушбу давлатлар яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини очиқдан-очиқ бузувчи ҳарбий ҳаракатларини кескин қораламоқда. Шунинг учун АҚШ БМТ Низомининг 51- моддасига мувофиқ Хавфсизлик кенгашига тақдим этгарн хабарнома, қонуний асосга эга эмас ва бундай ҳаракатларни қонунийлаштирмайди деб таъкидлади.

Айтиш керакки кўп йиллар ичида Ғарбий Осиё минтақасидаги ҳарбий иштироки билан ўз манфаатлари ва иттифоқчилари манфаатларига мувофиф бу минтақада беқарор қилиб қўйган АҚШ ҳукумати  вақт-вақти билан тажовузкор ҳаракатлари билан бу нозик ҳудудда ўт қўйишни қўзғатади.

Бундай ҳаракатлар давомида СЕНТКОМ номли АҚШ террорчи Марказий қўмондонлиги аҳм ўз баёнотида, жума кечқурун АҚШ ҳарбий кучлари 85 дан ортиқ нишонга бир нечта самолётлар жумладан бу мамлакатдан учиб келган узоқ масофали бомбаридмончилари билан зарба берганини маълум қилди.

Ёрлиқ