Имом Ҳусейн /а/ валодат кунлари йиллиги ва соқчилар куни муборак бўлсин
(last modified Tue, 13 Feb 2024 07:20:38 GMT )
феврал 13, 2024 12:20 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳусейн /а/ валодат кунлари йиллиги ва соқчилар куни муборак бўлсин
    Имом Ҳусейн /а/ валодат кунлари йиллиги ва соқчилар куни муборак бўлсин

Бугун сешанба 2024 чи милодий йил февраль ойининг 13 чиси, ҳижрий- қамарий 1445 йил шаъбон ойининг 3 чи куни, ислом азиз пайғамари ҳазра Муҳаммад /с/ нинг суюкли неваралари ва шиа мазҳибидаги мусулмонларнинг 3- чи имоми Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ валодат кунлари йиллиги ҳамда Эронда соқчилар кунига тўғри келди.

Айтиш жоиздирки, Шаъбон ойининг 3 чи куни,  ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг суюкли неваралари ҳамда шиа мусулмонларининг 3- чи имоми Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/нинг валодат кунлари йиллигидир. Ул зот Карбало саҳросидаги мислсиз фидокорлиги билан бутун инсоният ва жаҳон аҳлига сабоқ бердилар ва  ислом ва Қуръонни ҳимоя қилиш ва сақлаши учун улкан хизмат қилган буюк шахсият ҳисобланади.

Эрон Ислом республикасининг асосчиси  Имом Хумайний /р.а/ ҳам  шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг 3 чи имомини  шиалар,  айниқса Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ҳатти- ҳаракати ва ҳаётига доимий ибрат намуна бўлиши учун Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ валодат санасини Эронда соқчилар куни деб номладилар.

Эслатиб ўтамиз, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Исломий Инқилоб ва исломий тузумни  ҳимоя қилувчи бир тизилма  сифатида  ҳардоим Эроннинг замонавий тарихида муҳим рол ўйнаган.

Эрон Ислом Республикаси телерадиокомпанияси ҳам ушбу муҳим ва муборак сана муносабатида барча мусулмонлар ва дунёнинг экрксевар халқларини табриклайди.