Қайси асар Аҳл Байт /а/ Инжили деб аталади?
-
Қайси асар Аҳл Байт /а/ Инжили деб аталади?
“Саҳифаи Сажжодия" – Ислом пайғамбарининг авлодларидан бўлган Имом Сажжод/а/ нинг ёзма асарларидан бири бўлиб, олимлар ва донишмандлар орасида " “Қуръон синглиси", "Аҳл байт /нинг Инжили" , " Муҳаммад/а/нинг Забури " номлари билан машҳурдир.
"Саҳифаи Сажжодия" китоби Имом Ҳусейн /а/нинг ўғиллари Имом Сажжод /а/га нисбат берилган дуо ва муножотлар тўпламидир. " Саҳифаи Сажжодия" 54 та дуо ва муножотлардан иборат бўлиб, Имом Сажжод /а/ ёзган ва Имом Боқир /а/ ва укалари Зайд ибн али /а/ ни ики хилда ёзган асардир. Порс тудей сайтининг ушбу мақоласида мазкур китоб ҳақида сўз боради.
Имом Зайнулобидин номи билан машҳур Имом Сажжод/а/ ҳижрий -қамарий 38-йилда шаъбон ойининг 5 кунида дунёга келган, Имом Сажжод /а/ оталари Имом Ҳусейн /а/ ва ислом пайғамбарининг бошқа авлодллари шаҳид бўлган Карбало воқеасида ҳозир бўлган, аммо касаллик туфайли урушда қатнашмаган. Ҳазрат Имом Сажжод /а/ 34 ёшли имомати даврида, маънавият ва ҳақиқат ҳақида сўзлар айтганлар ва душманлар истакларининг аксича аҳл байтнинг хотирасида номини абадийлаштирди.
Имом Хумайний /р.а/ ҳам бу хусусда деганлар: "Саҳифаи Сажжодия" Аҳл Байт/а/ мазҳабининг қимматли мероси сифатида " Забур-ул Муҳаммад"дир. Бу китоб намоз ҳақида бўлса-да, имом Сажжод намоз тарзида зикр қилган кўплаб исломий ва тасаввуфий илм ва таълимотлар, шариит қонуни ва ҳукмлари ҳамда нозик сиёсий, ижтимоий , маърифий ва ахлоқий масалаларни ўз ичига олади.
Нохуш воқеа ва қайғули пайтларда дуо, Аллоҳ таолодан муҳтожлик дуоси, ота-онага дуо, фарзанллар учун дуо, чегарачилар учун дуо, қўшни ва дўстлар учун дуо, очлик ва қурғоқчиликдан кейин ёмғир сўраш дуоси, душманларнинг ҳийла-найранларини йўқотиш учун дуо, "Саҳифаи Сажжодия"да зикр қилинган.
"Саҳифаи Сажжодия" форс, инглиз, француз, индонизия, турк, урду, испан, португал, босния ва албан каби турли тилларга таржима қиланган . Ушбу китобнинг инглиз тилидаги таржимасига ҳавола қуйидагича: