феврал 14, 2024 11:33 Asia/Tashkent
  • ҲАМОС сиёсий бюроси раиси Эрон ТИВ раҳбари билан суҳбатда: ҳеч қачон Фаластин халқининг асосий талабларидан қайтмаймиз
    ҲАМОС сиёсий бюроси раиси Эрон ТИВ раҳбари билан суҳбатда: ҳеч қачон Фаластин халқининг асосий талабларидан қайтмаймиз

ҲАМОС исломий қаршилик ҳаракати сииёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён билан суҳбатида, биз ҳеч қачон фаластинликларнинг асосий талабларидан воз кечмаймиз деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қиишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Фаластин қаршилик ҳаракати ва фаластинликларнинг сионистик режимнинг 4 ойдан ортиқдан бери давом этаётган ҳужумлари ва уруш жиноятларига қарши қаҳрамонлик ва шарафли қаршилик кўрсатишларини олқишлаб Ғазо бўлгаси ва ҳарбий Соҳилда оғир инсоний ва молиявий юқотишлар ва кенг кўламли вайронгарчиликларга қарамай,  фаластинликларнинг ёрқин ғалабаси ва Фаластин қаршилик оқимларининг ўлчовлари кундан-кунга ошкорроқ ва намоён бўлмоқда деб таъкидлади.

 Абдуллоҳиён бу учрашувда Ғазога қарши уруш бошланганидан бери ҲАМОС ҳаракатини йўқ қилишни асосий мақсадларидан бири сифатида тилга олаётган сионистике режим ва АҚШ  эндиликда ҲАМОС ҳаракатини сиёсий музокаларниг бошқа бир томони ва иштирокчиси ҳамда унинг ўзгармас роли ва позициясини ҳам эътироф этмоқда деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари АҚШнинг Ғазо инқирози билан богғлиқ икки томонлама позицияси ва қарама-қарши ёндашувига ишора қилиб, бир томондан АҚШ минтақадаги уруш кўламини кенгайтиришни истамаслигини иддао қилмоқда бошқа томондан эса у сионистик режимга сиёсий, ҳарбий ва дипломлатик ёрдамини заррача ҳам камайтирмайди ва шу билан бирга Яманга ҳужум  ва Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлари билан   стратегик хатога йўл қўйди ва минтақада уруш авж олиши хавфини оширди деб маълум қилди.

Эрон Ислом республикаси урушдан кейинги босқичда, Фаластин -Фаластин қарор ва йўналишини таъкидлаб, халқаро ҳамжамият бу режимни қўллаб-қувватлаши керак деган ақидага эга деб эълон қилди Амир Абдуллоҳиён.

 У шунингдек Эроннинг Фаластин халқига нисбатан дипломатик ва кенг қамровли саъй-ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади деб қўшимча қилди.

Учрашувда ҲАМОС ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания ҳам  Эрон Ислом республикасининг Ғазо сектори ва Фаластин халқига  қарши уруш ва жиноятини тугатиш учун олиб бораётган дипломатикк ва сиёсий ҳаракатларни олқишлаб, Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилда Фаластин халқига қарши 4 ойдан бери давом этаётган уруш ва жиноятларгаа қарамай, сионистик режим ўз эълон қилган мақсадларидан бирортасига эриша олмаган деб  аниқлик киритди.

Ёрлиқ