феврал 20, 2024 16:52 Asia/Tashkent
  • Эрон президентининг Афғонистон бўйича вакили БМТ Бош котиби билан Афғонистон масалаларини муҳокама қилди
    Эрон президентининг Афғонистон бўйича вакили БМТ Бош котиби билан Афғонистон масалаларини муҳокама қилди

Эрон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили БМТ Бош котиби билан Афғонистон масалалари хусусида фикр алмашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президентининг Афғонистон бўйича мсхсус вакили  ва Кобулдагии сиёсий делегацияси раиси Ҳасан Козим Қумий  бугун ижтимоий тармоқларидаги мурожаатида,  кекча Доҳа шаҳрида БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан учрашдик  ва Афғонистондаги хавфсизлик, ижтимоий ва сиёсий масалалар ва Эрондаги муҳожирлар билан боғлиқ масалаларни ўрганар эканмиз, икки томонлама умумий қарашга эга эдик деб ёзди.

Эрон президентининг Афғонистон бўйича вакили шунингдек, БМТ Бош котиби билан бўлган музокараларни самимий ва конструктив эканлигига тўхталиб иккала томон ҳам Афғонистон муаммоларини минтақавий ёндашув билан ҳал қилиш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар деб қўшимча қилди.

Қатар пойтахтида бўлиб ўтган йиғилишдан олдин, минтақа мамлакатлари жумладан, Эрон ва Россия вакилари ҳам Доҳада учрашиб, Афғонистон муаммоларини минтақавий ташаббуслар орқали ҳал қилишни таъкидладилар.

Эслатиб ўтаимз, кеча Доҳада 25 давлат вакиллари қатнашган икки кунлик учрашув якунга етди. 

Ёрлиқ