Эрон ҳукумати АҚШ ва Британиянинг Яман ҳудудларига қилаётган ҳужумларнии қоралади
Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби АҚШ ва Британиянинг Яман ҳудудларига қарши кенг кўламли ҳужумларни халқаро миқёсида эътироф этилган қоида ва тамойилардан ташқарида, ўзбошимчалик, авантюристик , Яман суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини бузиш деб баҳолади.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний бугун АҚШ ва Британиянинг Яманга уюштирган ҳужумларини қоралаб, бу икки мамлакат сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси ва Ғарбий соҳилдаги ҳарбий жиноятлари ва геноцидларининг тарафдори эканлигини яна бир бо исботлашди, улар босқинчи ва жинояткор сионистик режимнинг хавфсизлиги ва ноқонуний манфаатларига содиқлигини халқаро тинчлик ва хавфсизликдан ҳам устун қўйишди ва бу режим хавфсизлигини таъминлаш учун улар барча ахлоқий ва инсонпарварлик тамойиллари, ҳамда халқаро қонунлар ва қоидаларни айниқса БМТ Низомини бузишмоқда деб эълон қилди.
Минтақада нотинчлик, кескинлик ва инқирознинг кучайиши уруш ва беқарорлик кўламининг кенгайиши, жамоатчилик фикрини сионистик режимнинг ҳарбийжиноятларидан чалғатиш эса геноцил қмилишга айбланаётан сохта бу режимнинг жинятларини давом эттиришга имконият яратишдан ўзга нарса эмас деб таъкидлади.
Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек АҚШ ва Британия нотинчлик ва беқарорликнинг асосий сабабини яъни сиоинстик режимнинг урушни қўзғатиши ва ҳар куни юзлаб Фаластин халқини, жумладан аёллар ва болаларни оммавий қирғин этишни олдини олиш учун самарали ва зудлик билан чора кўриш ўрнига, бу қотил режимга қандайдир тарзда босим ўтказишга уринаётган мамлакатга ҳарбий ҳужумлар уштирмоқда деб қўшимча қилди.
Носир Канъоний ўз сўзларида шубҳасиз ўзбошимчалик ва агрессив ҳарбий амалиятар ва бу босқинчи режимлар учун минтақадаги хаос ва беқарорликни кучайтиришдан бошқа ҳеч нарсага эриша олмайди деб изоҳлади.