Эрон армияси ҳаво кучлари Ғарбий Осиёдаги энг йирик вертолёт паркига эгадир
Эрон армияси қуруқликдаги қўшинлари қўмондни мамлата армиясини минтақа далатлари орасида энг кўп вертолётга эга эканлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси қуролли кучлари қуруқликдаги кучлари қўмондони генерал Каюмарс Ҳайдарий Эрон ҳаво кучларида киритилган ўзгартиришлар ҳақида гапирар экан, Эрон Қуролли кучлари вертолёт батальонлари -Ҳавонируз вертолётларининг ракета масофаси 2 ва 20 километрдан 200 километргача оширилди, бу вертолётлар денгизлар юзасидан 200 километр масофага ҳаракатланувчи нишонларни аниқлаш, кузатиш ва йўқ қилиш қобилиятига эга деб эълон қилди,
Генерал Каюмарс Ҳайрарий ўз сўзларида Ҳавонируз вертолётларини электрон уруш муҳитида ўзини ҳимоя қилиш қобилиятига эга эканлигига тўхталиб Ҳавонируз корхонаси мутахассислари ва муҳандислари ҳозиргача 800 дан ортиқ турдаги вертолёт қисмларини ишлаб чиқарди шундан нафақат Ҳавонируз вертолётлари парки қотиб қолмаслиги балки халқаро майдонларда ҳам порлаши мумкин деб қўшимча қилди.
Эрон армияси қуруқликдаги қўшинлари қўмодони шунингдек Эрон Ислом республикаи Ғарбий Осиё минтақаси давлатлари орасида сони бўйича энг кўп вертолётга эга эканлигига ишора қилиб, сифат нуқтаи назаридан ушбу вертолётларга энг юқори амалиёт сифат қўлланилган улар ҳар қанадй операцион муҳитда шу жумладан тунда ҳам вертолёт операцияларии бажариш қудратига эга деб таъкидлади.
Кеча ҳам Эрон Ислом республикаси армияси Ҳавонируз қўмондони Юсуф Қурбоний ҳам вертолётлар ишлаб чиқарадиган илғор мамлакатларда жанговар шайлик меъёри 75 фоизни ташкил этганини аммо барча санкцияларга қарамай, Эронда бу 82 фоизни ташкил этганини баён этиб, бу кучларнинг вертолётлари санкциялар жорий қилинганига қарамай, фаолиятини куч билан давом эттирмоқда ва эндиликда Эрон ҳарбий -ҳаво кучлари учувчилари топшириқни бажаришга тайёр деб маълум қилди.