Ислом Инқилоби олий раҳбари: Эрон душманлари халқнинг сайловларда қатнашишидан қўрқишади
Эрон Ислом Инқилоби оилй раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эрон Ислом республикаси душманларини эронликларнинг сайловларда кенг кўламли иштирокидан қўрқувга тушишини айтдилар.
Бугун Эрон Ислом Ренпубилкаси Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий биринчи овоз берувчиларнинг мингла нафари ва шаҳидларнинг шарафли оилалари гуруҳи билан учрашганида Эрон халқининг сайловарда ғайратли ва кучли иштирок этишини миллий кучнинг намоён бўлиши, миллий хавфсизлик кафолати ва Эрон душманларининг умидсизлиги сабаби бўлганига тўхталиб, Эрон масаласинии мақсадли ва турли сабабларга кўра диққат билан кузатиб бораётган АҚШ , кўпчилик Европа давлатларнинг сиёсатлари, сионистлар, капиталистлар ва катта компаниялар эронликларни сайловларда қатнишишдан ва Эрон халқ ҳокимиятидан кўрқишади деб изоҳладилар.
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари кучли ва қизғин сайловларнинг муҳим ютуғини кучли одамларни сайлаш, кучли парламентни шакллантириш, натижада мамлакат муаммолари ва тараққиётини ҳал этиш эканлигига тўхталиб, кучли парламент катта ишларни амалга ошириш ва катта қадамлар ташлашга қодир бўлади деб маълум қилдилар.
У киши бу учрашувда ваколатли нозмодлар мезонлари ва меъёрларини тушунтирар экан Конституцияни қўриқлаш кенгаши ва назорат қилувчи органлар томонидан тасдиқланган номзодларни ҳақиқий, солиҳ ва муҳим эканлигига ҳам ишора қилиб, солиҳ ва ё арзийдиган шахс - дин ва амал ва диний қонунчиликка амал қилишда яхшироқ ва илғор бўлган, кўпроқ мамлакат мустақиллигини талаб қиладиган ва зўравон қудратларга боғлиқ бўлмаган коррупцияга қарши курашда жиддий фикрга эга ва миллий манфаатларга жиддийроқ муносабатда бўлган шахсдир. Бундай шахс миллий манфаатлар ва қадр-қиммат, мамлакатнинг қулайлиги ва тараққиёт воситалари шахсий манфаатлар ва фракциявий хурофотлардан устун қўяди деб эълон қилдилар.
Инқилоб раҳбари шунингдек Ғазо сектори масаласини ислом оламининг асосий мавзуси сифатида санаб ўтиб Ғазо бўлгаси масаласи исломни дунёга танитди ва маълум бўлдики, ислом ва дин омили сионистларниннг барча портлашлари ва фалокталари олдида халқнинг ҳокимият ва қаршилик кўрсатишига ва таслим бўлмаслигига сабабдир деб қўшимча қилдилар.
Ғазо масаласи Ғарб маданияти ва цивилизацияининг ҳақиқатини ва башарасини дунёга кўрсатди ва бу маданиятдан пайдо бўлган сиёсатчилар сиоинстарнинг фаластинилкларнии геноцид қлишдаги жиноятларини тан олишни истамайдигани ва баъзи сўзларига қарамай, БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига вето қўйиш орқали жиноятларнининг тўхтатилишига тўсқинлик қилаётгани ҳам маълум бўлди деб таъкидладилар Инқилоб раҳбари.
АҚШ ҳаво кучлари зобитнинг сионистик режим жиноятларига норозилик сифатида ўзини ўзи ёқиб юборишини АҚШнинг аксилинсон сиёсати ҳамда бузуқ ва золим Ғарб маданиятининг шармандалиги авж олганининг белгиси сифатида билган Инқилоб раҳбари дедилар: Ғарб маданиятида тарбияланган бу одам ҳам бу маданиятнинг шармандалигини тушунган.