Эрон ҳукумати " шимол-жануб" коридори лойиҳасини якунлашга алоҳида эътибор қаратмоқда
(last modified Thu, 29 Feb 2024 08:21:50 GMT )
феврал 29, 2024 13:21 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати \\\
    Эрон ҳукумати \\\" шимол-жануб\\\" коридори лойиҳасини якунлашга алоҳида эътибор қаратмоқда

Эрон президентининг биринчи ўринбосари шимол-жануб ўтиш йўлаги ва Рашт-Астара темир йўл линиясини имкон қадар тезроқ якунлашга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президентининг биринчи ўринбосари  Муҳаммад Мухбир кеча  Теҳронда Россия Бош вазири ўриносари Александр Новак билан мулоқотида минтақани ривожантириш бўйича қўшма режалар-бу шимол-жанубга ўтиш йўлини қуриш ва Эроннинг жанубий портларини ривожлантир бўлиб бу лойиҳалар  икки давлат балки бутун минтақа учун муҳим ва стратегик  ролга эга бўлган алоҳида имкоинятдир деб қўшимча қилди.

Эрон президентининг ўринбосари  ўз сўзларида, Эронда 13-ҳукумати ҳокимиятга келгач, Эрон ва Россия ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва халқрао муносабталарида жиддий яхшиланишлар кузатилганига ишора қилиб, Теҳрон ва Москва ҳукуматларининг Вашингтоннинг бир томонламалилиги ва сионистик режимнинг минтақадаги жиноянтларни қоралашиши ва уларга қарши позиция тутишлари минтақа давлатларига асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан ҳамроҳангдир деб таъкидлади.

Россия федерацияси бош вазири ўринбосари Александр Новак ҳам Эрон Ислом республикаси ва Россия икки қўшни ва дўст мамалакатлар сифатида ҳамкорликларини кенгайтириши Москва ҳукумати учун ҳам муҳим ва аҳамиятли эканлигига тўхталиб, Эрон ва Россия давлатлари президентларининг иродаси ва ижобий фикри билан алоқалар ҳажми, хусусан Эроннинг халқ ҳукуматида яхшиланди деб изоҳлади.

Эрон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ва тижорат ҳамкорлик қўшма қўмитаси йиғилиши билан бир вақтда ўтган келишувларнинг бажарилишини кузатишдан ташқари, Эрон томни билан янги режаларни амалга ошириш ва бегиллаш бўйича музокараларни якунлаш ва фаолият кўрсатиш мақсадида 200 дан оритқ рсосиялик иқтисодий ва хусусий сектор фаоллари Эронга келганини хабар қилди, Новак.

У шунингдек, Эрон ва Россия ТИВ раҳбарларининг мажбурлов чоралар ва санкцияларга қарши баёноти Евроосиё иттифоқи билан эркин савдо битими ва кенг қамровли икки томонлама ҳамкорлик битими имзоланиши муносабатларни оширишдаги жуда муҳим қадамлар ҳисодлаб," Шимол-жануб йўлагининг ниҳоясига етказилиши икки давлат президентлари тараққиёт ва якунлаш босқичларини диққат билан кузатиб бораётган энг муҳим келишувлардан биридир деб маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Теҳрон шаҳрида Эрон Ислом Республикаси Россия федерацияси қўшма иқтисодий комиссиясининг 17-йиғилиши бўлиб ўтди.