март 04, 2024 16:34 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қатар мудофаа вазирлари икки давлат чегара хавфсизлигини таъминлашни таъкидладилар
    Эрон ва Қатар мудофаа вазирлари икки давлат чегара хавфсизлигини таъминлашни таъкидладилар

Эрон мудофаа вазири ва Қатар мудофаа вазири Теҳрон ва Доҳа ҳукумат чегаралари хавфсизлигини таъминлаш зарурлигига урғу бердилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси Мудофаа вазири генерал Муҳамадризо Оштиёий  Доҳа шаҳрида қатарлик ҳамкасби Холид Бин Муҳаммад Ал-Атия билан учрашувида турли масалалар хусусан Ғарбий Осиё минтақасида бир томонламалик билан шуғулланиш, терроризмга қарши кураш, мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ўзаро муносабатлар , Ғазо секторидаги сўнги вазиятни муҳокама қилиш ҳақида суҳбатшлади.

Эрон мудофаа вазири генерал  Оштиёний кеча қатарлик ҳамкасби Холид бин Муҳаммад Ал Атия таклифи асосида Қатар мудофаа ва ҳарбий амалдорлари билан мулоқот қилиш бу мамлакат денгиз кучлари қобилиятлари -ДИМЕКХ /(Dimex/ кўргазмасининг очилиши маросимида қатнашиш мақсадида Доҳага борди.

Доҳада очилган кўргазмада Эрон Ислом республикаси мудофаа вазирлиги компанияси ўзининг денгиз маҳсулотлари ва аэрокосмик саноати/ракеталар/, электроника ва телекоммуникация саноати, авиация саноати ва Мудофаа саноат ташкилоти соҳасидаги ютуқлари стендини яратиш билан қатнашмоқда.

Қатарда бўлиб ўтаётгаи денгиз мудофаа қобилияти кўрсгазмаси (Dimex) бутун дунёдан 80 мамлакат иштирокида Қатар пойтахтида  ўтказилаётган денгиз мудофа қобилиятини кўргазмасининг саккизинчисидир.

Қатар Эрон ташқи сиёсатида мақсадли ва устувор давлатлардан бири бўлиб, икки давлат ўртасидаги алоқалар тарихигка назар солсак, алоқалар доимо чуқур ва кенгайиб бораётганини кўрсатади.

Ёрлиқ