март 06, 2024 15:45 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Исроил режими атайлаб Фаластинни вайрон қилиш сиёсатини олиб бормоқда
    Эрон ТИВ раҳбари: Исроил режими атайлаб Фаластинни вайрон қилиш сиёсатини олиб бормоқда

Эрон ТИВ раҳбари Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фаластин масаласи бўйича фавқулодда йиғилишида жиноятчи исроил режими Фаластинни вайрон қилиш сиёсатини атайлаб олиб бораётганини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  кеча Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарининг фавқулодда йиғилишида Эрон Ислом республикаси  ТИВ раҳбари Амир Ҳусейн Абдуллоҳиён  Фаластин ҳақида гапириб,  дунё яна бир бор БМТ Хавфсизлик Кенгаши замонавий тарихдаги энг қадимий ва  энг аччиқ гуманитар инқирозни ҳал қила олмаслигига гувоҳ бўлаётган бир вазиятда фаластинликларни қўллаб-қувватлаш ва бу заминдаги вазиятдан чиқишга ёрдам бериш учун амалий йўлаларни топиш ва янада жиддийроқ чоралар кўриш учун ислом мамлакатлари билан биргаликда фикр юритиши зарур деб эълон қилди деб маълум қилди.

Муборак Рамазон ойи остонасида  ва  Ғазо бўлгасидаги геноцид ва гуманитар вазият ва Ғарбий Соҳилдаги уруш жиноятларининг давом этиши мисли кўрилмаган инсоният фалокатига айланиб бораётган бир вазиятда, АҚШнинг Ғазо бўлгасидаги сионистик режимнинг кейинги жиноятларини олдини олиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҳар қандай  ҳаракатларига аниқ ва қасдан тўсқинлик қилиши давом этаётгани, геноцидни тўхтатиш учун АҚШга таяниш илюзия ва кўпроқ дипломатик ҳазил эканлигини исботлайди деб  эълон қилди Эрон ТИВ раҳбари.

Амир Абдуллоҳиён АҚШ сионистик режимнинг Ғазо секторига ҳужум қилишдаги жиноятларига шерик эканини таъкидлаб, шубҳасиз геноцид сионисти крежим бишан ҳар қанадй иқтисодий ҳамкорлик  ва бу режимга молиявий, ҳарбий ёки сиёсий ёрдам сионистлар жиноятарига амалий ҳамкорлик ва ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг жирканч ҳаракатларини жумладан фаластинликларни геноцид қилишда давом этишига кўмаклашиш демакдир деб эълон қтлди.

Эслатиб ўтамиз олдин ҳам Ислом ҳамкорлик ташкилоти 2023-йил 18 октябрь куни Ғазо секторидаги воқеаларни кўриб чиқиш мақсадида Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида бу ташкилотга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари даражасида навбатдан ташқари  йиғилиш ўтказганди.

Ёрлиқ