март 13, 2024 16:26 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом республикаси ОПЕК нефт ишлаб чиқарувчилар орасида уччинчи ўринни сақлаб қолди
    Эрон Ислом республикаси ОПЕК нефт ишлаб чиқарувчилар орасида уччинчи ўринни сақлаб қолди

Февраль ойида Эрон ОПЕКнинг уччинчи нефт ишлаб чиқарувчи мавқеини сақлаб қолди ва Эронни хом нефт нархи эса 20 сентга ошиб 80 доллару 34 сентга етди, деб хабар қилди OPEK -Нефт экспорт қилувчи мамлакталар ташкилоти март ойидаги ҳисоботида.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, ОПЕК- Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотнинг март ойидаги ҳисоботига биноан  бошқа манбалари мазкур ташкилотнинг 13 аъзоси феврал ойида  кунига 26 миллион 571 минг баррел нефт ишлаб чиқарган ва бу эса 26 миллион баррелдан 203 минг баррелга ва январь ойидан 386 минг баррелга кўпроқдир деб хабар иқиди.

Мазкур ташкилотнинг март ойидаги ҳисоботига  асосан кунига 8 миллион 980 минг баррел нефт қазиб олиш билан Саудия Арабистони ва 4 миллион 203 минг баррел кунлик ишлаб чиқариш билан Ироқдан сўнг Эрон бу ташкилотнинг уччинчи ишлаб чиқарувчиси сифатида мавқеини сақлаб қолган.

Кейинги манбалар шунингдек Эрон феврал ойида 3 миллион 148 минг баррел хом нефт ишлаб чиқагани ва бу 2024 йил январига қараганда 15 минг баррел камдир деб изоҳлади..

ОПЕК ташкилоти шунингдек ўз ҳисоботида, 2025 йилда жаҳонда нефт қазиб олиш ҳажми кунига бир миллион 850 минг баррелга ошиб жами 106 миллион 300  минг баррелга етишини ҳам башорат қилди.

Ёрлиқ