март 19, 2024 13:10 Asia/Tashkent
  • 29 исфанд /бугун 19 март/ Эронда нефт саноати миллийлаштирилишининг йиллигига тўғри келади
    29 исфанд /бугун 19 март/ Эронда нефт саноати миллийлаштирилишининг йиллигига тўғри келади

Бугун 19 март ва ҳижрий- шамсий 1402 йил исфанд ойининг 29 куни Эрон нефт саноатини миллийлаштирилшининг йиллигига тўғри келади.

Бундан 73 йил муқаддам ушбу санада Эрон сиёсий тарихида бурилиш юз берди ва мамлакат нефт саноатининг миллийлаштирилиши тарихий қўзғолони, оғир ва машаққатли  кураш натижаси  бўлди.

Милодий  1951-йил 20 март куни Эрон нефт саноатини миллийлаштириш режаси Эрон  парламентида нефт коммиссияси аъзолари томонидан тасдиқланди ва  Эрон нефти расман миллийлаштирилди.

Эрон нефт саноатининг миллийлаштирилиши билан кескин  сиёсий даврдан кейин Англиянинг қўли Эроннинг нефт саноатидан узилди  ва бу инглизларнинг минтақада аста-секин чиқиб кетишига олиб келди.

Эрон нефт саноатининг миллийлаштириши ҳам Ғарбий Осиё минтақасидаги сиёсий ўзгаришлар тарихида бурилиш нуқтаис бўлди.

Мисрдаги Сувайш каналининг Камол Абдул Носир бошчилигида миллийлаштирилиши ҳам Эроннинг нефт саноатини миллийлаштирилишидан ўрнак олди.

Ёрлиқ