март 20, 2024 19:25 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари Наврўз муносабатида Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнияларида нутқ сўзладилар
    Ислом Инқилоби олий раҳбари Наврўз муносабатида Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнияларида нутқ сўзладилар

Бугун ҳижрий-шамсий 1403 йил фарвардин ойининг биринчи куни Ислом Инқилоб муаззам раҳбари оятуллоҳ Хоманаийнинг Наврўз муносбататида Имом Хумайнмий /р.а/ ҳусейнияларида нутқ сўзлалар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси девони ахборот  базасининг хабар қилишича, Инқилоб раҳбари Оятлуллоҳил Узмоъ Хоманаийнинг  янги йилга бағишланган нутқи 1403-йил фарвардин ойининг 1 кунида Имом Хумайний  /р.а / ҳусейнияларида бўлиб ўтди.

Теҳрон халқининг турли қатлами иштирокида бугун соат 16:30 дақиқада бошланган Оятуллоҳ  Хоманаий нутқи  KHAMENEI.IR сайти ва Эрон телерадиокомпанияси каналларида жонли эфирда узатилмоқда.

Айтиш керакки Ислом Инқилоби олий раҳбарининг Наврўз байрамига бағишланган учрашувлари ўтган йилларда Ҳазрат Имом Ризо /а/ нинг муқаддас қадамжоларида бўлиб ўтарди. Аммо жорий  шамсий йили Наврўз куни Рамазон ойида тўғри келгани сабаб Теҳронда ўтказилмоқда.

Оятуллоҳ Хоманаий нутқининг якуний қисмида Фаластин ва Ғазо масаласига бир неча томондан энг муҳим халқаро муаммо сифатида эълтибор қаратдилар.

Ғазо бўлгаси воқеалари ва 30 мингдан ортиқ аёл, болалар, қари ва ёшларнинг геноцид этилишини инсон ҳуқуқларини даъво қилаётган цивизилациялашган дунё кўз онгида Ғарб оламида ҳукм сураётган зулм ва зулматнинг кўрсаткичи сифатида атаган Оятуллоҳ Хоманаий  шунингдек АҚШ ва европаликлар нафақат босқинчи режим  жиноятларининг олдини олмади, балки дастлабки кунлариданоқ босиб олинган ерларга сафар қилиб сионистлар  жиноянларини давом эттириш учун унга ҳар хил қурол -яро ва ёрдам ҳам жўнатишларини эълон қилдилар деб таъкидладилар.

Инқилоб раҳбари Ғарбий Осиёда қаршилик фронтининг ташкил этилишини сўнги бир неча ой ичида Ғазо бўлгасида содир бўлган воқеалар натижаси эканлигига ҳам ишора қилиб, бу воқеалар ушбу минтақада қаршилик фронтининг мавжудлиги энг муҳим масалалардан бири эканлигини кўрсатди. Уйғонган виждонлардан пайдо бўлган бу фронт кундан-кунга кучайиб сионистик режим жиноятчиларининг 70 йиллик зулми ва истилосига қарши туриши керак деб буюрдилар.

У киши қаршилик кучларнинг ўз имкониятларини намойиш этилиши Ғазо бўлгасидаги жорий урушнинг яна бир натижаси эканлигига урғу бериб, қаршилик кучлари ва имкониятларини на ғарбликлар ва на минтақа ҳукуматлари билмас эди. Аммо бугун улар Ғазо бўлгасининг мазлум халқининг сабри ва Фаластин қаршиликларнинг  ҲАМОСдан қолган қаршилик гурҳларигача бўлган иродаси ва мотивациясини Ливан, Яман ва Ироқдаги қаршилик кучи ва иродасини кузатишлари тўғри келади деб қўшимча қилдилар.

Қаршилик кучларининг ошкор этилиши АҚШнинг барча ҳисоб-китоблари ва минтақа давлатларида ҳукмроликк қилиш режаларнинг барбод бўлишига олиб келганини таъкидлаган Хоманаий ҳазратлари дедилар: қаршиликнинг кучлилиги уларнинг ҳисоб-китобларини бузди ва АҚШ нафақат минтақада ҳукмронлик қила омласлигини балки минтақада қола олмаслигинии ва минтақадан чиқиб кетишга мажур бўлишини кўрсатди.

Ислом Инқилоби етакчиси сионистик режимнинг тартибсиз ва танқидий аҳволига ҳамма учун ойдинлик киритишни Ғазо бўлгасидаги бошқа воқеаларнинг ҳақиқати сифатида баҳолаб, бу воқеалар сионистик режим нафақат ўзини ҳимоя қилиши балки инқироздан чиқиш инқирозида эканлигини кўрсатди, чунки бу режим Ғазодаги урушга кириши билан ботқоққа кирди ва Ғазодан чиқса ҳам чиқмаса ҳам мувафақиятсизликка учради деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари ўз нутқи давомида қасоскор ва ёвуз режим амалдорлари ўртаисдаги чуқур зиддият ва келишмовчиликлар бу режимни қулашига яиқнаштирмоқда деб изҳор қилдилар.

АҚШ ҳукумати Ғазо масаласида энг ёмон позицияни танлаганини билдирган Оятуллоҳ Хоманаий  Лондон ва Париж ва худди АҚШ кўчаларида Фаластин фойдасига халқ намойишлари аслида АҚШга нисбатан нафрат эълонидир деб маълум қилдилар.

Ислом Инқлоби Олий раҳнамоси АҚШнинг Ғазо воқеасидаги позицияси ва нотўғри ҳисоб-китоблари АҚШга нисбатан дунёда нафраттларга сабаб бўлганини ва минтақада унга бўлган нафратниннг ўн баробар ортишига сабаб бўлганини таъкидлаб, АҚШнинг минтақавий масалаларда нотўғри ҳисоб-китобларга яна бир мисол келтирар экан, ,  минтақанинг ҳамма жойида Яман ва Ироқдан тортиб Сурия ва Ливангача жанговар ва жасур қаршилик кучлари АҚШга қарши чора кўрганда бу ҳаракатни Эрон билан боғлайдилар деб эслатдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари қўшимча қилиб дедилар:  бу эса шуни кўрсатадики АҚШ минтақа аҳолисини ва мард ва қатъиятли ёшларини ҳали билмайди ва бу нотўғри ҳисоб -китоблар АҚШни тиз чўктириши аниқ .

Қаршиликни қўллаб-қувватлаш ва мақташни ва имкон қадар уни ҳимоя қилишга урғу берган Инқилоб раҳбари  аслида қаршилик гуруҳлари қарор қабул қилган ва ҳаракатга келган ва улар ҳақ деб айтдилар.

Ислом Инқилоби Олий раҳбари минтақадаги катта зулм сионистик режимнинг мавжудлиги эканлиги, ҳамда унга чек қўйиш кераклиги ҳақида ҳам гапириб, биз исломий, инсоний ва виждонли жиҳодга кирган ҳар бир кишини қўллаб- қувватлашнинг тарафдоримиз ва илоҳий марҳамат ва инояти билан  бу мақсадимизга эришамиз деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ