Теҳронда ҲАМОС сиёсий идораси раиси Эрон ТИВ раҳбари билан учрашиб мулоқот қилди
Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМОС сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания бугун Теҳронга қилган ташриифда Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён билан учрашиб Ғазодаги сўнги воқеаларни муҳокама қилди.
ИРНА ахборот агентлгининг хабар қилишча Ғазо бўлгасидаги урушнинг сўнгги вазияти ва сионистик режимнинг бу сектор ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги фаластинликларга қарши давомли тажовузини ўрганиш бу сафарнинг энг муҳим кун тартиби ва томонлар расмийлари ўртасидаги музокаралардандир.
Эрон Ислом Республикаси бу муддат ичида сионистик режимнинг фаластинликларга қарши ҳарбий тажовузи ва геноцид бошланганига / 6 ой давомида/ урушни тўхтатиш ва Ғазо халқига зудлик билан инсонпарварлик ёрами жўнатиш учун барча дипломатик кучини ишга солди.
ҲАМОС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳаниянинг Теҳронга ташрифи БМТ Хавфсизлик кенгашини Ғазода ўт очишни тўхтатиш зарурлиги ҳақидаги резолюцияни қабул қилинганидан бир тнеча кун ўтиб амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил режими АҚШ ва унинг бошқа ғарбий тарафдорларининг тўлиқ кўмаги билан 2023-йил 7-октябрдан бошлаб Ғазо секторининг турли ҳудудларга ҳужум қилмоқда. Ҳозиргача бу ҳужумларда фаластинлик шаҳидлар сони 32 минг 333 нафарга ва ярадорлар сони эса 74 минг 694 кишига етган.