Ғазо бўлгасида оташкесим келишуви сионистик режимга қарши қаршиликнинг натижасидир
(last modified Thu, 16 Jan 2025 12:59:26 GMT )
Январ 16, 2025 17:59 Asia/Tashkent
  • Ғазо бўлгасида оташкесим келишуви сионистик режимга қарши қаршиликнинг натижасидир
    Ғазо бўлгасида оташкесим келишуви сионистик режимга қарши қаршиликнинг натижасидир

Эрон ТИВ ўз баёнотида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувини тарихдаги энг катта геноцидлардан бирига қарши Фаластин халқининг қаршилик, жасорат ва шижоат натижаси деб баҳолади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ чиқарган баёнотида, Эрон мамлакати Ғазо бўлгаси халқининг шарафли қаршилик кўрсатиши  ва фаластинликларнинг мажбурий кўчишига қарши туришнинг ҳамдиллик билан  қўллаб- -қувватлаш натижаси бўлган оташкесим -сулҳ битимини,  Фаластин халқининг тарихий ғалабаси сифатида,  чидамли ва қаршилик кўрстаган Фаластин халқи ҳамда минтақа ва дунёаги барча қаршилик тарафдорлари ва ихлосмандарини табриклайди деб эълон қилди.

Исроил режимининг босқинчи ва геноцид режими 15 ойдан ортиқ тажовузда асосий халқаро тамойиллар ва қоидаларини, инсонпарвалик ҳуқуқларини қўпол, мунтазам ва кенг кўламли бузди. Энг оғир ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларни содир этди ва барча қонуний ва ахлоқий қизил чизиқларни кесиб ўтиш орқали тарихда шафқатсизликнинг янги даражасини қайд этди. Исроил режимини Фаластин геноцид режасини илгари сурган нарса ҳар томонлама  ва тўғридан-тўғри ҳарбий , молиявий ва сиёсий ёрдамни АҚШ, Британия, Германия ва бошқа бир қатор Ғарб давлатлари кўрсатди. Шубҳасиз, бу давлатлар сиоинстик режим  томонидан содир этилган жиноятларга шерик сифатида жавобгарликка тортилиши керак деб келтирилган Эрон ТИВ баёнотида.

Эрон ТИВ ўз баёноти давомида, Исроил режимининг зулми, исёни, ишғоли ва геноцидига қарши қаршилик кўрсатишининг фахрли шаҳидлари, хусусан Исмоил Ҳания, Яҳё Синвар, Сайид Ҳасан Насруллоҳ, Ҳошим Сафиуддин шаҳидлиги ва минглаб Фаластин, Ливан, Ироқ, Яман ва эронлик мужоҳидларга ва қаршиилкнинг  буюк оилаларига саломлар юборамиз ва қонуний йўлни давом эттириш ва уларнинг ҳуқуқларини таъкидлаймиз деб қўшимча қилди.