Эрон президени: Эрон халқи Халқаро Қудс кунида фаластинлик мазлумларни қўллаб-қувватлади
Эрон Ислом Респуликаси президенти ҳар йили Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума куни Эрон халқи Фаластин мазлум халқи ва Қуддус шариф озодлиги учун кўчаларга чиқиб намойиш ўтказдилар деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом Республикасининг буюк асосчиси Имом Хумайний /р.а/ ташаббуси билан Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума куни Халқаро Қудс куни деб номланган.
Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий, Рамазон ойининг 21 кечасида ва Имом Али /а/ шаҳодат кечасининг маросимида Имом Хумайний /р.а/ зиёратгоҳи зиёратчилари орасида, бугун Эрон Ислом республикасининг Фаластиннинг мазлум халқини ҳимоя қилишдаги позицияси Имом Хумайний /р.а/ таъкидлаши билан исломий тузум барпо этилган ва Эрон Ислом республикаси Конститутцияси тамойилларига киритилган Амиралмуъмининг Али /а/ амри ва васиятларига асосланди ва ҳар йили Рамазон ойининг сўнгги жума куни халқимиз кўчаларда Фаластин мазлумларини қўллаб-қуввататлаб муқаддас Қудс озодлигини қўллаб- қувватлайди деб таъкидлади.
Иброҳим Раисий шунингдек агар ислом ҳукуматлари АҚШ ва дунёнинг бошқа зўравон кучларига ишониш ўрнига Қуръони Каримнинг ҳаётбахш оятларига ишонганарида эди Ғазо секторининг мазлум халқи бу аҳволга тушиб қолмас эди деб қўшимча қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида яна Эрон халқининг Эрон Ислом Инқилоби ғалабаси йўлидаги саъй-ҳаракатларини эслатиб, Инқилоби ғалабасидан сўнг, гарчи халқ ўз шиорларида " мустақиллик, озодлик, ислом республикасига" ширларини ҳайқириб, Инқилоб ғалабасидан кейин қандай ҳукумат кутаётганини эълон қилган бўлса-да аммо Имом Хумайний /р.а/ халқнинг роли ва овозига чинакам ишонган ҳолда, одамларни сайловга келиб келажакда қандай сиёсий тизимни танлаши кераклигини таъкидладилар ва натижада 98 фоиздан ортиғи Эрон Ислом республикасига " ҳа" деганини кўрдик деб аниқлик киритди.