Эрон ва Туркия президентлари сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликларини кучайтиришга урғу бердилар
Эрон Ислом Республикаси ва Туркия президентлари келишувларни кузатиб бориш ва амалга ошириш ҳамда икки давлатнинг сиёсий , иқтисодий ва маданий муносабатарни имкон қадар кенгайириш , манфаатларини таъминаш, ислом умматлари ўртасида бирлик ва ҳамкрликларни ошириш бўйича мажбуриятларини бажаришни таъкидлашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом респлубликаси презиекнти Сайид Иброҳим Раисий туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдуған билан телефон орқали суҳбатида уни Муборак Рамазон ойи билан табриклар экан, Ислом умматига тинлик, барқарорлик, хавфсизлик ва фаровонлик тилаб Эрон ва Туркия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни имкон қадар мустаҳкамлаш учун амалий одимлар ташлашга чақирди.
Эрон президенти телефон орқали бу суҳбатда, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюция эълон қилинганига қарамай, сионистик режим жиноятларининг давом этиши сабабли Ғазо бўлгаси аҳолисининг айтиб бўлмас азоб ва уқубат ва изтиробарини тилга олиб, сионистик режим нафақат ушбу резолюцияларга балки ҳеч қандай қонун, шартнома ва ёки халқаро келишувларга амал қилмайди. 400 дан ортиқ халқаро баёнот ва резолюцияларни бузиш бу режимнинг тажовузкор , қонунбузарилк ва инсонга зидлигининг ифодасидир. Бинобарин бу масала Ғазонинг мазлум халқини қўллаб -қувватлаш учун ислом давлатларининг давалаиг жидидй ҳамкорлигини тақозо этади деб маълум қилди.
Эрон президенти ўз сўзларида, АҚШ ҳукумати жиноятчи сионистик режимга кенг кўламли молиявий ва қурол-яроқ кўмагини давом эттираётган бир вазиятда, сионистларни Ғазода жиноят содир этишини тўхтатишга мажбурлашнинг энг тўхтатувчи ва самарали усулларидан бири минтақа давлатларининг бу режим билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларини бутунлай узиб қўйишидир деб эълон қилди.
Туркия мамлакати президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам бу телефон орқали суҳбатида Эрон ҳукумати ва халқини илоҳий зиёфат ойи бўлган Рамазон ойи билан табриклаб Анқара ҳукуматининг Эрон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик олий кенгашида икки давлат ўртасида тузилган келишувларни кузатиб бориш ва амалга ошириш мажбуриятини таъкидлади.