Халқаро Қудс кунида глобал миқёсда Фаластин масаласи кўтарилиши ва қўллаб-қувватланиши керак
Эрон ТИВ раҳбари Халқаро Қудс арафасида бу кунни тафаккур қилиш, Фаластин муаммосини учун ҳақиқий , масъулиятли ва барқарор ечим топиш ва фаластинликларга халқаро ёрдам зарурлиги ҳақида фикр юритиш имконияти сифатида баҳолади.
ИРНА ахборот агентлигига кўра, бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида Эрон Ислом республикасининг буюк асосчиси Имом Хумайний /р.а/ ташаббуси билан бутун дунёнинг Фаластин масаласига масъулиятли эътиборини қаратган Халқаро Қудс куни мазлум фаластинликлар билан бирдамлик ва глобал ҳамжиҳатликни эълон қилиш, бу зулмнинг сабабчиси сионистик режимга нафрат қилиш ҳамда бу сохта ва жиноятчи режим тарафдорларини қоралаш учун муҳим имконият бўлганидан ташқари, эски ва оғриқли Фаластин инқирозининг ҳақиқий илдизларига масъулият билан эътибор қаратиш учун ажйоб имконият эканлигини изҳор қилди.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, Эрон Ислом республикаси Фаластин халқининг зулм ва ишғолига қарши қонуний қаршилик кўрсатишнинг табиий ва ажралмас ҳуқуқини таъкидлаб, Фаластин масаласи бўйича демократик ташаббусни режалаштириш ва уни БМТга рўйхатдан ўтказиш орқали масъулиятли ҳаракатида БМТ ёрдамида Фаластиннинг асл аҳолиси жумладан насронийлар, мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида референдум ўтказилса бу ечим минтақа ва дунёда ўтган асрнинг энг қадимги ва энг оғриқли инқирозига барҳам бериши мумкинлигига ишонади деб эълон қилди.
Жорий йилда Халқаро Қудс куни инсоният тарихидаги энг катта жиноятлар ва геноцидларга гувоҳ бўлаётган бир вақтга тўғри келди . Шубҳасиз сиоинстик режимнинг ҳатти-ҳаракатини инсон ҳуқуқларининг энг очиқ тамойилларининг бузилиши ва инсониятга қарши қўшма жиноятлар, геноцид, апартеид ва этник тозалашнинг яққол намунаси сифатида кўриш мумкин деб аниқлик киритди Амир Абдуллоҳиён.