апрел 09, 2024 20:30 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги жиноятлари ва қотилликларини тўхтатишга урғу берди
    Эрон президенти Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги жиноятлари ва қотилликларини тўхтатишга урғу берди

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий босқинчи сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси ва Фаластиндаги жиноятлар ва қотиллик жараёнини тўхтатиш учун барча давлатлар ва ислом умматининг ҳамкорлиги ва саъй -ҳаракатларини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  Ироқ республикаси президенти Абдулатиф Рашиднинг телефон қўнғироғига жавобан, Ироқ халқи ва ҳукуматини  Муборак Рамазон ҳайити билан табриклаб, бугунги кунда Эрон ва Ироқ ҳамда бутун дунё озод инсонлари ўртасидаги энг муҳим муштарак масала, сионистик режимнинг Ғазо секторидаги фаластинликларга нисбатан мисли кўрилмаган жиноятлари ва ваҳшийликлари сабаб бўлган чуқур қайғу эканлигига ишора қилиб, мазлум , чидамли ва қудратли фаластинликларга қарши жиноятларни тўхтатиш учун барча имкониятларини бутун дунё мусулмонлари ва озод инсонларнинг барча диний ва инсоиний масъулияти ва имкониятларини ишга солишга чақирди.

Эрон президенти бу суҳбатда, Ислом Ҳамкорлик ташкилоти ва Араб Лигасининг Ғазо бўлгасидаги  воқеалари билан боғлиқ қўшма йиғилишдан бери тахминан 6 ой ўтганига диққат қаратиб, барча халқаро ассамблеялар ва институтлар айниқса БМТ ва Хавфсизлик кенгаши самарадорлигидан умидсизликни изҳор қилар экан Ғазо ва Фаластинда сионистик режим томонидан содир этилаётан жиноят ва қотиллик жараёнини тўхтатиш учун давлатлар ва ислом умматнинг ҳамкорлиги ва саъй ҳаракатига урғу берди.

Ироқ президентии Абдулатиф Рашид ҳам бу телефон орқали бу суҳбатда сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги мазлум фаластинилкларга қарши жинояларини давом этаётгани ҳамда БМТ Хафсизлик кенгаши каби халқаро ташкилоттлар орқали бу жиноянтларни тўхтатиш чоралари кўрилмаганидан таасуф билдириб айрим давлатлар бу муаммонинг илдизини ечмоқчи эмас балки уни янада мураккабалаштиришга уринмоқда, шу сабабдан исломий давлатлар Фаластин муаммосининг илдизини ҳал қилиш ва мазлум фаластинликларнинг ҳақ ҳуқуқларига эришиши учун оператив режа излаши зарур деб эълон қилди.

Ёрлиқ