апрел 10, 2024 11:57 Asia/Tashkent

Муборак Рамазон ҳайитининг шукрона намози бугун Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий имомлигида Теҳрон мусаллосида /катта масжиди/ намозхонларнинг кўпчлиги билан адо этилди.

Эслатиб ўтамиз бугун ҳижрий-шамсий 143 йил фарвардин ойининг  22 куни ҳижрий- қамарий шаввол ойининг 1 куни Эрон ва бошқа исломий мамлакатларда Фитр ҳайити кунига тўғри келганди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Шаволлул мукаррам ойининг биринчи куни ҳамда  Рамазон ҳайити эълон қилингач, бугун чоршанба тонгда Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлаи имомлигида  Имом Хумайний /р.а/ мусаллосида  /катта масжиди/ Рамазлн ҳайити намози ўтказилди.

Шу муносабат билан Эрон Ислом республикасининг барча шаҳарлари, масжидлари ва мусаллоларида Фитр ҳайити намози кенг кўламли бўлиб ўтди.

 Эрон Ислом Республикасининг иймонли ва рўзадор халқи бир ой рўзадорлик ва ибодатдан кейин  бугун Муборак Рамазон ҳайити намозида шукрона саждасини бажо келтирдилар.

Ёрлиқ